• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Россия бўйлаб Навальний тарафдорларининг акцияларида рекорд даражада кўп одам қўлга олинди

    31 январь куни Россиянинг турли шаҳарларида сиёсатчи Алексей Навальнийни қўллаб-қувватлаб ўтказилган акцияларда айни пайтга қадар 5362 киши қўлга олинган. Бундай маълумотларни «ОВД-Инфо» келтириб ўтди.

    Санкт-Петербург, 31 январь, 2021 йил

    Санкт-Петербург, 31 январь, 2021 йил
    Фото: Reuters

    Meduza ёзишича, бу ушбу ташкилот (2011 йил декабрда асос солинган) кузатувларининг бутун тарихи мобайнидаги қўлга олишлар бўйича мутлақ рекорд кўрсаткич ҳисобланади.

    Энг кўп одамлар Москвада ҳамда Санкт-Петербургда қўлга олинган, ундан кейинда Красноярск, Нижний Новгород, Тверь ва бошқа шаҳарлар бормоқда.

    Намойишлар бу сафар ҳам ўнлаб шаҳарларда бўлиб ўтди — баъзи жойларда бир ҳафта аввалгидан ҳам кўпроқ одамлар кўчаларга чиқди. Екатеринбург ва Новосибирскдаги намойишлар энг кўп иштирокчиларни ўз ичига олгани ҳақида маҳаллий мустақил ОАВлар ёзмоқда. Екатеринбургда 7 минг, Новосибирскда — 5 минг киши намойишларга чиққан.

    Акциялар бошланишидан олдин Москва ва Санкт-Петербург марказлари тўсиб қўйилди. Москва маъмурлари 31 январь куни марказда пиёдалар ҳаракати чекланиши, метро станциялари, умумий овқатланиш жойлари ва дўконлар ёпиқ бўлиши ҳақида олдиндан огоҳлантирган эди. Петербургда ҳам марказ шу тарзда тўсиб қўйилди, аммо бу ҳақда олдиндан маълум қилинмаган эди. Охир-оқибат, Навальний тарафдорлари акцияларни Москва ва Петербургнинг бошқа нуқталарига кўчирди.

    Москвада намойишчилар Навальний сақланаётган «Матросская тишина» тергов изоляторига юриш уюштирди, у ерда полиция томонидан шафқатсизлик билан тарқатилди. Акция иштирокчиларига нисбатан кун давомида бир неча марта электрошокерлар қўлланилди.

    Петербургда ҳам намойишчиларга қарши кўзни ёшлантирувчи газ ва электрошокерлар ишлатилди, улар дубинкалар билан калтакланди ва хизмат қуроли билан қўрқитилди.

    Россиянинг бошқа ҳудудларида ҳам одамлар оммавий равишда қўлга олинди, уларнинг кўпчилиги дўппосланди. Кўпчилик шаҳарларда яна мухбирлар қўлга олинди.

    Бундай митинглар ўтган якшанба куни — 23 январда ҳам Россиянинг ўнлаб шаҳарларида, шунингдек, чет элда — Австралия, Германия, Австрия, Чехия, Буюк Британия, АҚШ, Черногория ва бошқа мамлакатларда ҳам бўлиб ўтган эди. Акцияларда ўн минглаб одамлар қатнашди, уч мингдан зиёд одам қўлга олинди.

    Айни пайтда Навальний Москвадаги 1-рақамли тергов изоляторида сақланмоқда. Суд сиёсатчини шартли судланган шахснинг хулқ-атвор қоидаларини бузган деб ҳисоблаб, уни Федерал жазони ижро этиш хизматининг талабига биноан 30 кунга ҳибсга олган ва 15 февралга қадар қамоқда бўлишини маълум қилган.

    Мавзуга доир:

    • Россияда Навальний тарафдорларининг норозилик акциялари бўлиб ўтмоқда (фото)
    • «Ҳозир қудрат сизнинг қўлингизда, лекин бу абадий эмас». Навальний ўзини озод қилиш юзасидан бўлган судда нутқ сўзлади
    • Навальний тарафдорлари Россиянинг 53 та шаҳрида митинг ўтказишни эълон қилди

    01.02.2021, 10:48   Изоҳ (0)   33818
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Билл Гейтс ўзининг коронавирус пандемиясига алоқаси борлиги тўғрисидаги миш-мишларга изоҳ берди

    01.02.2021, 09:26

    Мьянмада ҳарбийлар ҳокимиятни эгаллаб олди ва бир йилга фавқулодда ҳолат эълон қилди

    01.02.2021, 09:01

    Беларусь Бош прокуратураси мамлакатдаги норозиликларнинг рамзига айланган байроқни экстремистик деб эълон қилмоқчи

    01.02.2021, 08:29

    Трамп Флоридадаги қароргоҳидан мажбуран чиқариб юборилиши мумкин

    01.02.2021, 08:08

    Тунис Россиянинг «Спутник V» вакцинасини рўйхатдан ўтказди

    01.02.2021, 07:37

    «Навальнийга нисбатан чиқарилган ҳукм мамлакатдаги сиёсий вазиятга таъсир қилмайди» – Дмитрий Песков

    01.02.2021, 06:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Вьетнамда сайёҳлик кемаси ағдарилиши оқибатида 34 киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 20 июл, 00:00

    “Киев Москвага келаси ҳафта музокаралар ўтказишни таклиф қилди” — Зеленский

    Дунё | 19 июл, 23:40

    “Озарбайжон AZAL самолёти ҳалокати туфайли Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда” — Илҳом Алиев

    Дунё | 19 июл, 23:19

    Ўзбекистонда академик лицейларга кириш тест синовлари қачон ўтказилиши эълон қилинди

    Ўзбекистон | 19 июл, 23:00

    Хаби Алонсо “Челси” етакчиси Коул Палмерни “Реал”га олиб келмоқчи

    Спорт | 19 июл, 22:57

    Аir Chinа авиакомпанияси Пекиндан Тошкентга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди

    Ўзбекистон | 19 июл, 22:55

    Жанубий Кореяда 4 кундан бери ёғаётган ёмғир сабаб 5 киши ҳалок бўлди (фото)

    Дунё | 19 июл, 22:35

    Латвия минглаб россияликни мамлакатдан чиқариб юборишни режалаштирмоқда 

    Дунё | 19 июл, 22:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.