Мьянмада давлат тўнтаришидан кейин ҳарбийлар Қуролли Кучлар бош қўмондони, катта генерал Мин Аунг Хлайнуни вақтинчалик президент этиб тайинлади, деб ёзади «РБК».
Собиқ генерал У Мьинт Све эса Демократия учун миллий лига раҳбарлигидаги ҳукуматда Қуролли Кучларга вакиллик қилиш учун ҳарбийлар томонидан вице-президент деб эълон қилинди.
«Мамлакат қонунчилик, маъмурий ва суд ваколатлари 2008 йилги Конституциянинг 418-моддасига мувофиқ Қуролли Кучлар бош қўмондонига ўтказилади, сайловдаги қонун бузилишларига қарши чоралар кўрилмагунича, мамлакат ҳарбийлар томонидан қўллаб-қувватланади», — дейилади баёнотда.
Аввалроқ ҳарбийлар Мьянма давлат маслаҳатчиси Аун Сан Су Чжини, президент Вин Мйинни ва бошқа юқори мансабли амалдорларни қўлга олгани хабар берилган эди. Мьянма ҳарбий телевидениеси мамлакатда бир йил муддатга фавқулодда ҳолат эълон қилингани ҳақида хабар берди.
Ҳарбийлар мансабдорларнинг қўлга олинишини 2020 йил 8 ноябрда бўлиб ўтган сайловлардаги қалбакилаштиришларга жавоб деб атади.
Изоҳ (0)