«Реал» ярим ҳимоячиси Мартин Эдегор ижара асосида «Арсенал»га йўл олди. Бу ҳақда лондонликлар матбуот хизмати маълум қилмоқда.
Норвегиялик футболчи 2020/21 йилги мавсумнинг қолган қисмини лондонликлар сафида ўтказади. У «Арсенал»да 11-рақам остида ҳаракат қилади.
The Times нашрининг хабар қилишича, «канонирлар» 22 ёшли ўйинчининг ярим йиллик ижараси учун Мадрид жамоасига 2 миллион евро тўлайди. Шунингдек, «Арсенал» Эдегорнинг ўзига ҳафтасига 43 минг евро маош тўлайди.
Ижара шартномасида футболчини сотиб олиш ҳуқуқи ёки мажбурияти ҳақидаги банд йўқ.
Эдегор Ла Лига жорий мавсумида 7 та ўйин ўтказди. Футболчи 2019/20 йилги мавсумда «Реал Сосьедад» сафида ижара асосида ҳаракат қилди. Ўтган мавсум у Primeранинг 31 учрашувуда майдонга тушиб, 4 та гол ва 7 та голли узатма муаллифига айланганди.
Эслатиб ўтамиз, мадридликларнинг яна бир марказий ярим ҳимоячиси Дани Себальос ҳам «Арсенал»да ижара асосида ҳаракат қилади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)