UFC чемпионлик камарининг нархи 650 доллар туради. Бу ҳақда New York Times АҚШ собиқ президенти Дональд Трампнинг молиявий ҳисоботларини ошкор қилгач маълум бўлди.
2018 йилнинг август ойида UFC яримўрта вазн тоифасининг собиқ вақтинчалик чемпиони Колби Ковингтон Трампга камар совға қилганди.
«Трамп жуда зўр одам. У мени чемпион деб атади. Унга ҳозиргина камарни топширдим, у дарҳол камарни менга қайтармоқчи бўлди. Унга шундай дедим: ‘йўқ жаноб президент, энди бу камар сизники. Сиз Америка халқи чемпионисиз. Сиз бу юртга буюкликни қайтарасиз’», — деганди Ковингтон.
Ковингтон 2012 йилдан буён MMA’да фаолият юритади. Сўнгги бор 2020 йилнинг сентябрида жанг қилган ва унда Тайрон Вудлини мағлубиятга учратганди. Унинг ҳисобида жами 16 ғалаба ва 2 мағлубият бор.
Изоҳ (0)