• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Экспертлар Pfizer вакцинасидан ўлимлар ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

    Американинг Pfizer компанияси ҳамда Германиянинг BioNTech компанияси ҳамкорлигида ишлаб чиқилган коронавирусга қарши Comirnaty вакцинаси қўлланганидан кейин келиб чиқаётган иккиламчи таъсирлар ва асоратлар ҳақидаги хабарлар вакцина тури ёки унинг аҳолининг касалликка мойил гуруҳларида қўлланилиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. «РБК» нашри суҳбатлашган вирусолог ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги экспертлар шундай фикр билдирди.

    Фото: Global Look Press

    Фото: Global Look Press

    Аввалроқ қариялар уйлари ва интернатларда COVID-19’га қарши эмланган оғир ҳолатдаги беморлар вафот этгани ҳақида Норвегия ва Германия ҳукуматлари хабар берган эди. 30 дан ортиқ одамнинг ўлими ҳақида маълум қилинган эди.

    Экспертлар Евроиттифоқда вакцина олганлар орасидаги ўлимлар шу вакцина билан бевосита боғлиқлиги ҳақида хулоса чиқаришга ҳали эрта эканлигини айтмоқда.

    Инфекционист, тиббиёт фанлари доктори Николай Малишевнинг сўзларига кўра, ўлимларнинг юзага келишига Евроиттифоқ мамлакатларида эмлаш аҳолининг касалликка мойил тоифаларидан бошлангани билан боғлиқ бўлиши мумкин.

    «Кексалар, жуда қари одамлар эмлана бошлади. Қариялар уйлари, интернатлар… Улар шунчаки ўз ёши туфайли вафот этиши, турли асоратларни орттириб олиши мумкин, бу ерда вакцинанинг айби йўқ», — деди у аҳолининг барча тоифалари бўйича умумий статистикани диққат билан таҳлил қилиш лозимлигини қўшиб қўяр экан.

    Шу пайтгача Pfizer ёки Moderna вакцинасининг қўлланилиши билан боғлиқлиги исботланган бирорта ҳам ўлим ҳолати бўлгани йўқ, дея маълум қилди вакциналар бўйича мутахассис, Глобал вирусология тармоғи маркази директори ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маслаҳатчиси, Жорж Вашингтон университети профессори Константин Чумаков.

    «Бу хабарларнинг барчаси — мутлақо бўлмаган гап. Вакцина кўп сонли одамларга, шу жумладан, кексаларга нисбатан қўлланилса, улардан қайси биридир вафот этади. Аммо бу улар вакцина туфайли вафот этганини мутлақо англатмайди», — деди Чумаков.

    Унинг сўзларига кўра, АҚШда қайд этилган ҳолатлардан бирида вакцина олган бемор уч ҳафтадан кейин инсульт оқибатида вафот этган, бироқ бу ўлим ҳам вакцина билан боғлиқ бўлмаган.

    «Аллергия билан боғлиқ баъзи ҳолатлар бор, чунки шундай одамлар борки, уларда ҳар қандай вакцина кескин аллергик реакцияни келтириб чиқаради. Лекин бу ноёб нарса эмас. Айнан шунинг учун АҚШда эмлаш марказларида махсус хона ажратилган, вакцина олган одам илк 15 дақиқа давомида шу хонада ўтиради, унда аллергик реакция пайдо бўлиш-бўлмаслиги текширилади. Бу янги вакцина учун оқилона стратегия», — деди эксперт.

    «‘Эмланишдан кейин вафот этди’ дегани ‘эмланиш оқибатида вафот этди’ дегани эмас», — деди Федерал фундаментал ва трансляцион тиббиёт тадқиқот маркази илмий ходими Александр Чепурнов.

    Евроиттифоқ мамлакатларида маъқулланган Pfizer ва Moderna вакциналарининг иккаласи ҳам матрицали РНК-платформа базасида яратилган, у организмнинг вирус зарраларига реакциясини «дастурлаштириш»ни кўзда тутади, инсоният эса бундай вакциналардан узоқ муддатли фойдаланиш бўйича тажрибага эга эмас.

    Олий иқтисодиёт мактаби Миллий тадқиқот университети Соғлиқни сақлаш иқтисодиёти институти директори Лариса Попович сўзларига кўра, матрицали вакциналар таъсир механизмини тавсифлаш учун одам организмига келиб тушадиган «кўрсатмалар»ни тасаввур қилиш мумкин, уларнинг асосида организм вируссимон зарраларни ишлаб чиқаришни бошлайди, иммунитет эса кейинроқ уларни таниб олади.

    Поповичнинг айтишича, бу жуда мураккаб механизм, организм улар ўйлаганидек реакция кўрсатмаслиги мумкин. Аммо ҳозирча вакцина хавфли деб айтиб бўлмайди: сабаб ва оқибат ўртасидаги алоқани топиш керак.

    Шунингдек, экспертлар Россия вакциналарининг Ғарб дориларидан фарқларини ҳам тушунтириб берди. Чумаков номидаги Россия институти томонидан ишлаб чиқилган «классик» инактивлаштирилган вакциналар тури эса анча узоқ вақтлардан буён қўлланиб келинади.

    «Бундай вакциналар бизга 200 йиллардан буён таниш, уларни қўллаш бўйича бизда бой тажриба бор ва улар ҳеч қандай оқибатларга олиб келмаслигини биз биламиз. Бу ҳам қўзғатувчи, лекин у ўлик, маҳаллий реакциядан бошқа ҳеч нарсани чақирмайди», — деди эксперт.

    Бундан ташқари, «Спутник V» каби векторли вакциналар борасида ҳам бир неча ўн йиллик тажриба мавжуд. AstraZeneca ҳам шу турга киради.

    Аввалроқ Pfizer вакцинаси билан эмланган норвегиялик икки киши, португалиялик шифокор, исроиллик эркак вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

    Мавзуга доир:

    • АҚШда COVID-19’га қарши вакцина олган киши бир неча соат ўтиб вафот этгани юзасидан тергов бошланди
    • Норвегияда Pfizer вакцинаси билан эмланган 23 киши вафот этди

    25.01.2021, 12:42   Изоҳ (0)   19417
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Исроил коронавируснинг янги штаммлари туфайли бир ҳафтага халқаро авиақатновларни тўхтатади

    25.01.2021, 11:43

    Falcon 9 элтувчи ракетаси бир йўла 143 та сунъий йўлдошни орбитага чиқарди (видео)

    25.01.2021, 11:28

    Нидерландияда коронавирус туфайли чекловларга қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди (фото)

    25.01.2021, 10:27

    Португалия президенти ўз лавозимига қайта сайланди

    25.01.2021, 09:11

    АҚШда COVID-19’га қарши вакцина олган киши бир неча соат ўтиб вафот этгани юзасидан тергов бошланди

    24.01.2021, 17:16

    Португалияда президент сайловларида овоз бериш бошланди

    24.01.2021, 16:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ўзгидромет” ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди  

    Ўзбекистон | 3 август, 14:40

    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

    Реклама | 3 август, 10:30

    Озарбайжон гази Туркия орқали Сурияга етказиб берилади

    Дунё | 3 август, 14:15

    “Ан-Насср” Роналдунинг тавсияси билан Фернандешни сотиб олмоқчи

    Спорт | 3 август, 13:55

    Ўзбекистонда айрим боғча болалари учун ҳар ой 618 минг сўмдан берилади

    Ўзбекистон | 3 август, 13:29

    БАА Мисрдан ярим миллиондан ортиқ ғазоликни таъминлаш учун етадиган сув қувури тортиб келади

    Дунё | 3 август, 12:55

    UNICEF: Ғазода ҳар учинчи одам кунларни очлик билан ўтказади, болалар эса ҳалок бўлиш хавфи остида

    Дунё | 3 август, 12:09

    Болалар ертўлада яширилган: Тошкентда ноқонуний диний таълим берилган хонадонлар аниқланди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 11:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.