Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Инсон бир-бирини тушунса, ҳурмат қилса ва ҳаётининг яхши-ёмон кунида бирга бўлишига кўзи етса ёшнинг аҳамияти йўқ. Қуйида номи келтирилган турк юлдузлари ҳам шундай фикрда эканига шубҳа йўқ.

Неслиҳан Атагул ва Кадир Доғулу

Фото: Milliyet

Фото: Milliyet

Неслиҳан ва Кадир «Ишқ соҳиллари» сериалида суратга тушиш жараёнида бир-бирига кўнгил қўйган. Ўзбек мухлисларига «Севги изтироби» ва «Элчининг қизи» сериалидаги роли билан яхши таниш бўлган актриса ўзидан 10 ёш катта Кадирга турмушга чиққан.

Аввалроқ 28 яшар Неслиҳан саломатлигидаги муаммо сабаб «Элчининг қизи» сериалини тарк этгани ва унинг ўрнига Туба Буюкустун лойиҳага келиб қўшилгани ҳақида хабар берилганди.

Кенан Имирзалоғлу ва Синем Кобал

Фото: Instagram / @official_kenanimirzalioglu

Фото: Instagram / @official_kenanimirzalioglu

Узоқ вақт давомида Туркиянинг энг келишган бўйдоқ актёрларидан бири ҳисобланган Кенаннинг қалбини ўзидан 13 ёш кичик Синем забт этган. Жуфтлик 2016 йилда муносабатларини никох билан мустаҳкамлаган. 46 яшар актёр «Эзел», «Аччиқ ҳаёт» ва бошқа бир қанча сериаллардаги ижроси билан яхши таниш. 2020 йилнинг куз фаслида фарзандли бўлган Синем айни вақтда фарзанд тарбияси билан банд.

Халит Эргенч ва Бергузар Корел

Фото: Milliyet

Фото: Milliyet

Туркиянинг энг машҳур жуфтликларидан бирининг ёши ўртасида ҳам катта тафовут бор. 2020 йилда 50 ёшга тўлган актёрнинг рафиқаси ўзидан 12 ёш кичик. «Муҳташам юз йил»дан ташқари, «1001 кеча» ва «Ватаним сенсан» сериалларида бирга суратга тушган жуфтликнинг бугунги кунда икки нафар ўғил фарзанди бор.

Хазал Кая ва Али Атай

Фото: Halk TV

Фото: Halk TV

«Тақиқланган севги» ва «Мен уни Фериха деб атадим» сингари сериаллардаги роллари билан таниш бўлган 30 яшар актриса ўзидан 14 ёш катта Али Атай билан турмуш қурган. Айни вақтда «Сўнгги ёз» сериалида бош рол ижро қилишига қарамай, Алининг арсеналида таниқли роллар деярли йўқ. 2019 йилда фарзандли бўлган юлдузлар суратга тушишдан бошқа вақтини ўғли билан ўтказишга ҳаракат қилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Ўзбекистонда аборт: қонуний ва хавфсиз бўлишига қарамай, бу танлов камаймоқда
Дунё
Сердар Бердимуҳамедов барда тўполон қилган қариндошини «Туркменгаз»даги юқори лавозимидан бўшатди
Маҳаллий
Тошкент ерусти метросининг 19 та бекати номи ўзгаради