Таниқли Голливуд актёри ва Калифорния собиқ губернатори Арнольд Шварценеггер коронавирусга қарши эмланди ва бошқаларни «Терминатор-2» фильмидаги ибора билан ўзидан ўрнак олишга чақирди. Шварценеггер ўзининг эмлангани тасвирланган видеони Twitter’даги саҳифасига жойлаштирган.
«Яшашни хоҳласанг, мен билан юр», — дейди актёр ўзига вакцина қилинганидан сўнг.
Today was a good day. I have never been happier to wait in a line. If you’re eligible, join me and sign up to get your vaccine. Come with me if you want to live! pic.twitter.com/xJi86qQNcm
— Arnold (@Schwarzenegger) January 20, 2021
Актёрнинг аниқлик киритишича, у Лос-Анжелесдаги Dodgers Stadium стадионида эмланган.
Эслатиб ўтамиз, АҚШда Pfizer ва BioNTech вакциналари билан аҳолини эмлаш 14 декабрь куни бошланган бўлиб, биринчи ва иккинчи доза орасидаги муддат 21 кунни ташкил этади. 15 январь ҳолатига кўра, АҚШда COVID-19’га қарши эмланганлар сони 10 миллион кишидан ошган.
Изоҳ (0)