Бунинг учун икки хил шоколад, пишлоқ ва қаймоқ бўлса кифоя. Мазали ширинлик бир зумда дастурхонни безайди.
Керакли маҳсулотлар:
- аччиқ шоколад − 250 грамм;
- сариёғли пишлоқ − 500 грамм;
- сутли шоколад − 90 грамм;
- ёғли қаймоқ − 80 мл.
- аччиқ шоколад идишга солиниб, буғ ёрдамида эритиб олинади ёки уни микротўлқинли печда ҳам эритиш мумкин, фақат ҳар 10 сонияда уни аралаштириб туриш керак;
- хона ҳароратидаги пишлоққа эритилган шоколад қўшилиб, блендерда аралаштирилади;
- диамтери 16—18 сантиметр бўлган қандолат қолипига аралашма қуйилади, усти силлиқланади;
- 2 соатга музлаткичга қўйилади;
- сутли шоколад майда бўлакларга бўлинади, устидан иссиқ қаймоқ қуйилиб, яхшилаб аралаштирилади;
- чизкейкнинг устидан қаймоқли аралашма қуйилиб, яна 10 дақиқага музлаткичга қўйилади.
Мавзуга доир:
- Десерт учун антиқа «профитроли» ширинлигини тайёрлаймиз
- Чизкейк, кружка ичига солиб пишириладиган кекс: Кам калорияли 5 ширинлик рецепти
- Нонуштага юмшоққина панкейклар тайёрлаймиз
- Хонанда Нигора билан шоколадли чизкейк тайёрлаймиз (видео)
- Фақат ширинлик эмас: Уддабурон уй бекаси творогдан тайёрлаши мумкин бўлган 5 егулик
Изоҳ (0)