Нурмагомедовлар оиласининг дўсти ва шарҳловчи Рамазон Рабаданов UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг октагонга қайтиши ҳақида хабарларга шарҳ бериб ўтди.
Ҳабибнинг ҳаракатлари — катта ўйин, ёпиқ сиёсат, бу орқали у Уайтдан фойдаланмоқда. Бу катта бизнес.Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 24 октябрь куни Абу-Дабидаги (БАА) «Жангчилар ороли»да бўлиб ўтган мусобақа асосий жангида Ҳабиб Нурмагомедов ва Жастин Гэтжи ўзаро тўқнаш келди. Унда россиялик спортчи иккинчи раундда рақибига бўғиш усулини қўллаб ғалаба қозонди. Жангдан кейин Ҳабиб фаолиятини якунлашини маълум қилди.Ҳабибнинг ортида шундай кучлар борки, ҳатто 100 миллион ҳам мақсад бўла олмайди. Бу бошқа даража. Орага Россиянинг қизиқишлари аралашган. Хурсанд бўлманг, Ҳабибнинг қайтиши бўлмайди.
Нурмагомедов ўзига ва ўзининг сўзларига жиддий қарайди. У бир неча ўн миллион ёки шуҳратни деб ўз ваъдаси ва сўзидан қайтмайди.
Ҳабибнинг ҳаракатларидан шуни сезиш мумкинки, у камарни иложи борича кўпроқ ўзида сақлаб қолмоқчи. Нима учун? Яқин сафдоши Ислом Махачев титулга яна-да яқин келиши учун. Кейин Ҳабиб хотиржам қалб ила уни ўз дўстига топширади.
Рамазон Рабаданов, шарҳловчи
Аввалроқ UFC президенти Дэйна Уайт россиялик яккакурашчи билан учрашди. Функционернинг сўзларига кўра, яқин ҳафталар ичида Ҳабибнинг рақобатчилари қандайдир феноменал нарса кўрсата олса Нурмагомедов қайтиш масаласини ўйлаб кўради.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)