Ярим енгил вазн тоифасида ҳаракат қилувчи UFC жангчиси Зубайра Тухугов (19-5-1) кейинги рақиби номини билиб олди.
ТАСС хабарига кўра, россиялик яккакурашчи Рикардо Рамосга (14-3) қарши жанг қилади. Жанг 13 март куни бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, 13 март кунига белгиланган UFC Fight Night мусобақасининг асосий жангида Ҳамзат Чимаев ва Леон Эдвардс октагонга кўтарилади.
30 ёшли Тухугов сўнгги жангини 2020 йилнинг сентябрида ўтказиб, кутилмагандан Ҳаким Даводуга ютқазиб қўйганди. Рамос эса июль ойида Лерон Мёрфига қарши жангда нокаутга учраган.
Мавзуга доир:
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)