Италиянинг «Интер» футбол клуби ребрендинг амалга оширмоқчи.
Sky Sport Italia нашрининг хабар қилишича, клуб ўз номи ва логотипини ўзгартирмоқчи. «Интер» буни клубнинг 113 йиллиги нишонланадиган сана — 9 март куни эълон қилиши кутилмоқда.
Миланликлар «Интернационале» номидан воз кечади ва унинг янги номи «Интер Милан» бўлади.
Шунингдек, клуб логотипи минималлаштирилади, янги рамзнинг асоси «I» ва «М» ҳарфларидан иборат бўлади.
Қайд этилишича, клуб президенти Стивен Чжан ва директорлар кенгаши келаси ҳафтада бу қарорни расмийлаштиради.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)