«Ливерпуль» Премьер Лига 19-туридан ўрин олган 17 январь кунги баҳсда «Манчестер Юнайтед» билан дуранг ўйнади (0:0).
Юрген Клопп қўл остидаги жамоа Англия чемпионатида кетма-кет уч ўйиндан буён гол ура олмаяпти. Аввалроқ «Ливерпуль» «Саутҳэмптон»га ютқазган (0:1) ва «Ньюкасл» билан дуранг ўйнаганди (0:0).
Бу «қизиллар» учун Премьер Лигада 2005 йилдан (февраль март ойларида) кейинги энг ёмон голсиз серия ҳисобланади. Ўшанда жамоани Рафаэл Бенитес бошқариб борарди.
«Ливерпуль» АПЛдаги кейинги ўйинини «Бёрнли»га қарши ўтказади. Учрашув 21 январь куни бўлиб ўтади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)