• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Косонсойнинг автобусда ёнган 8 ўғлони, хорижга иш излаб кетган омон қолганлар. Ақтўбе фожиасига 3 йил тўлди

    Бундан роппа-роса уч йил аввал — 2018 йилнинг 18 январь куни Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида Россиянинг Қозон шаҳрига 54 нафар ўзбекистонлик меҳнат муҳожирини олиб кетаётган автобус ёниб кетганди.

    Фото: «Дарё»

    Фожиада энг кўп Наманган вилояти ўз фарзандларини йўқотган — 31 киши. Улардан 20 нафари Тўрақўрғон туманидан, 8 нафари Косонсойдан ва 3 нафари Учқўрғон туманидан бўлган. «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев Косонсой туманининг Чиндовул қишлоғида бўлиб қайтди.

    Фото: «Дарё»

    «Ҳалок бўлган ҳамқишлоқларимиз орасида уйланмаган бўз йигит ҳам бор эди»

    Соҳиба Жаъфарова, «Ширинбулоқ» МФЙ раисининг ўринбосари:

    Фото: «Дарё»

    — Чиндовул Косонсойнинг қадим ва катта қишлоқларидан. Учта маҳалла — «Чиндовул», «Ширинбулоқ» ва «Учқўрғон» маҳаллаларига бўлинган. Ақтўбеда ҳалок бўлганларнинг 4 нафари «Ширинбулоқ», 3 нафари «Учқўрғон», бир нафари эса «Чиндовул» маҳалласидан эди.

    Уларнинг энг каттаси ўша пайтда 42, энг ёши эса 20 ёшда бўлган. 7 нафари оилали, бири эса ҳали уйланмаган бўз йигит эди.

    Уларнинг ҳаммаси оилапарвар йигитлар эди, қишнинг қаҳратон кунида уйим-жойим, болам-чақам деб автобусда йўлга чиққанди. Шулардан бири — қўшним Иброҳимжон Ҳамроев. Тўй қиламан, деб йўлга чиққан. 4 нафар фарзанди отасиз қолди, аёли ёлғиз ўзи икки қизини турмушга узатди.

    Ҳалок бўлганлардан Воҳидхон Имомадиевнинг турмуш ўртоғи 3 нафар гўдаги билан 27 ёшида бева бўлиб қолди. Турмуш ўртоғи оилада ягона ўғил фарзанд бўлган. Ҳозирда аёл ота-онасининг қарамоғида яшаяпти, чеварчилик билан шуғулланади.

    Ҳар йили 18 январь санасида маҳалла раиси, оқсоқоллар билан ҳалок бўлганларнинг хонадонларини йўқлаймиз, дуо-фотиҳа қилинади, имкон қадар ёрдам кўрсатишга уринамиз. Лекин ўлганларни ортга қайтариб бўлмас экан-да...

    «Сарпо-суриққа пул ишлаш илинжида қишда йўлга отланганди»

    Фото: «Дарё»

    Зарифа Қосимова, марҳум Воҳидхон Имомадиевнинг турмуш ўртоғи:

    — 2009 йилда оила қурган эдик, турмуш ўртоғим жуда яхши, меҳрибон инсон эди. Қисқа бўлса ҳам, бахтли ҳаёт кечирдик. 2010 йили катта ўғлим Билолхон дунёга келди. Секин-аста фарзандларимиз 3 нафар бўлди. Шуларни яхши едирай-ичирай, кийинтирай деб тинмасди. Асосий даромадни четда ишлаб топар эди. «Фарзандларимни ўқимишли қиламан, менга ўхшаб ўзга юртларда қийналмасин» дерди. Болаларимнинг келажагини яратаман, деб кўп меҳнат қиларди.

    Одатда эрта баҳорда кетиб, кузда қайтар эди. Ўша йили қайнсинглимни узатадиган бўлдик. Сарпо-суриққа пул ишлаш илинжида қишда йўлга отланганди...

    Иссиқ кунларда чок тикаман, лекин қишда ярамайман, соғлиғим кўтармайди. Насиб этса, болаларимни ўқитаман, дадаси орзу қилгандай ўқимишли бўлишади, катта ўғлим ҳарбий бўлишни истайди. Шу ўғлим эрта улғайиб қолгандай, отасидан айрилганига ғам ёшлигини олиб қўйгандай. Қизим Гавҳархон врач бўлишни ният қилади, кенжам Исломхон ҳам доктор бўламан дейди.

    Кўчага чиққим келмай қолган, худди ҳамма ачиниб қараётгандай бўлади. Шу йилдан сал кўникдим, вақт ҳам ўтаверар экан. Наилож, болаларимнинг келажаги учун ҳам барча қийинчиликларга сабр қиламан.

    «Қизим 27 ёшида бева бўлиб қолди»

    Фото: «Дарё»

    Зулфия Маҳмудова, марҳум Воҳидхон Имомадиевнинг қайнонаси:

    — Ўша мудҳиш воқеадан бери ҳар йили 10 январдан кейин куёвим тушимга киради. Дард бир умр ичингиздан чиқиб кетмас экан, болалар, қизимнинг мунгли кўзларига қараганим сари ёдимга тушаверади. Куёвимнинг кулиб турган сиймоси ёдимдан кетмайди. Қизим ўша пайт мисоли бир гул эди, 27 ёшида бева бўлиб қолди. Қизимни ғам камгап қилиб қўйди. Қабрига олиб бориб тураман болаларини, лекин барибир отасини қўмсайди.

    Мен ўзим иккинчи гуруҳ ногирониман, ниятим шу қизимни кўзим очиқлигида уй-жойли қилиш. Иддаси чиқмай уйга олиб келдик, ҳозир қарамоғимизда, лекин ҳар кимнинг ҳам ўз уйи бўлгани яхши. Икки ўғлим бор, улар ҳам синглисига кўмаклашиб турибди.

    Кўп ўйлайман, эртага буларнинг келажаги нима бўлади деб. Маҳаллага чиқиб имтиёзли уйларга ҳаракат қилдик, вилоятдан келган вакил рўйхатга олиб, навбатга олиб қўйишди. Ажаб эмас, уй-жойли бўлиб қолса...

    Ақтўбеда омон қолганлар эса ҳамон хорижда

    Ақтўбе фожиасида мўъжиза туфайли омон қолган икки ўзбекистонлик — Аҳрор Исоқов ва Исроил Мирзааҳмедов ҳам айнан Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидан. Улар билан ўтган гал суҳбатлашганимизда бири Россия, яна бири эса Қозоғистонда эди.

    Аҳрор Исоқов.

    Аҳрор Исоқов.
    Фото: «Дарё»

    — Ҳозир Санкт-Петербургдаман, қурилиш фирмасида бригадирман. Уч-тўртта объектни олганмиз, шуларни битириш билан бандмиз. Сафимизда Намангандан, жумладан, ўзимнинг маҳаллам ва қўшни қишлоқлардан ҳам йигитлар бор. Шароитлардан нолимаймиз, топиш-тутишимиз яхши. Ўтган йил октябрь ойида оиламни ҳам олиб келдим, турмуш ўртоғим ва ўғилчам мен билан. Ақтўбедаги фалокатдан соғ-омон чиққанимга шукр қиламан, лекин ҳозир ишлаб ўзимни тиклайдиган пайтим, меҳнатдан қочмайман. Буёғи пешонада борини кўраверамиз, — дейди Аҳрор Исоқов.

    Фото: «Дарё»

    Исроил Мирзааҳмедов ҳам Россияда, Амурск вилоятида экан. Ўзининг айтишича, Қозоғистондан қайтиб, 5 ой чамаси Тўрақўрғонда, уйда бўлган, кейин эса Узоқ Шарққа қараб йўл олган.

    Исроил Мирзааҳмедов.

    Исроил Мирзааҳмедов.
    Фото: «Дарё»

    — Ўтган йил ноябрь ойида Россияга келдим. Қарзга машина олгандим, киракашлик қилиб, узиб юбормоқчи бўлдим, ўхшамади. Қолаверса, уйдан кредитим бор, унга 1 миллион сўм чамаси тўлашим керак. Хуллас, яна четга чиқишга қарор қилдим. Қурилиш соҳасида ишлаяпман, бу ерлар жуда совуқ эканлигини ҳисобга олмаса, нолимаса ҳам бўлаверади. Лекин ҳавоси ёқмаяпти, икки куннинг бирида тобим қочиб қоляпти, — дейди Исроил Мирзааҳмедов.

    «Унда уйга, Ўзбекистонга қайтавермайсизми?» деган саволга Исроил «Уйга ҳали бир оз эртада, ака» дея қисқа жавоб қилди...

    Мавзуга доир:

    • Ақтўбедаги фожиада омон қолган ўзбеклар: Терговчиларга борини айтиб бўлганмиз!
    • «Иложсизликдан шу ерларда ишлаяпмиз». Ақтўбе фожиасидан омон қолган икки ўзбекистонлик иш излаб яна хорижга кетди

    18.01.2021, 15:16   Изоҳ (0)   51515
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг меҳнат таътили баҳор фаслига кўчирилди

    18.01.2021, 14:29

    Ўзбекистонга Pfizer ва BioNTech компанияларининг 100 минг доза вакцинаси келтирилади

    18.01.2021, 14:05

    Ватиканнинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

    18.01.2021, 13:23

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 19 январь куни шамол тезлиги кучайиб, ёмғир ёғиши мумкин

    18.01.2021, 13:08

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси илк бор 10 500 сўмдан ошди

    18.01.2021, 12:33

    Отхона деворларини бузаётганда милтиқ топиб олган деҳқонободлик фуқаро қуролни ўз ихтиёри билан топширди

    18.01.2021, 12:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24

    Эстония Россия билан чегарада хавфсизликни кучайтирди

    Дунё | 3 август, 16:47

    Россия Хитойдан юк машиналари импортини тақиқлади

    Дунё | 3 август, 16:40

    “Тоттенҳэм” Сон Ҳён Миннинг ўрнини “Реал” футболчиси билан тўлдирмоқчи

    Спорт | 3 август, 16:12

    “Тошкент—Шарқий” аэропорти қурилиши сентябрда якунланиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 3 август, 16:09

    Таиланд беш кунлик можарода қўлга тушган икки нафар Камбоджа аскарини юртига қайтарди

    Дунё | 3 август, 14:51
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.