Марказий банк 19 январдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 27,61 сўмга кўтарилиб, 10 500,81 сўмни ташкил қилди. Евро 113,28 сўмга тушиб, 12 682,88 сўм бўлди.
Аввалроқ долларнинг расмий курси 23,76 сўмга кўтарилиб, 10 473,20 сўмни ташкил қилгани, Ўзбекистондаги бир қатор банкларда 12 январдан доллар курси 10 520 сўмгача қимматлагани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)