• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳафталик дайжест: Чекинган совуқ, бекинган вирус; чорвадор қурган нобоп уй, кетаётган «ақллар»

    Табиат кучлари одамлар ихтиёридан ташқарида бўлгани учун қадимги одамлар турли илоҳлар, маъбудларни ўйлаб топишган. Гарчи тараққий этган бугунги замонимизда бундай қарашлар эриш туюлса-да, табиат иродасига бўйсунмасдан иложимиз йўқ.

    Хусусан, охирги ҳафталардаги қақшатқич совуқ бутун давлат инфраструктурасига салбий таъсир кўрсатмасдан қолмади. Аммо бу ҳафта қаҳратон бир оз сусайди. Буни айрим ҳудудларда электр кўпроқ берилаётганидан ёки метан навбатлари йўқолганидан сезиш мумкин. Дам олиш кунлари эса Эрондан кириб келган қуруқ ва илиқ ҳаво мамлакатимиз жанубини +22 даражагача, бошқа ҳудудларини +12 даражагача қиздирди. Аммо баҳор келди деб ўйлаган дарахтларга барг ёзиб юборишни маслаҳат бермаймиз, чунки гидрометеорологлар келаётган ҳафта ҳаво яна совушини ваъда қиляпти. Демак, ўқувчиларимизга пальто-шарфларни ҳозирча тахламасликни, ҳайдовчиларга кўпроқ ёқилғи қуйиб олишни ва антифризни тўкмасликни, уй иситиш тизимини эса созлаб қўйишни, энг асосийси, қишлоқ жойдагилар ёқилғини ғамлаб қўйишни  маслаҳат берамиз.

    * * *

    Кўпчиликнинг эсидан чиқаёзган коронавирус мавзусига қайтамиз. Вируснинг янги штамми аниқлангандан бери шифокорларнинг ҳаловати йўқолган. Нафақат шифокорлар, балки давлатлар карантин чораларини яна киритмоқда. Ўзбекистон ҳам бундан мустасно эмас.

    Республика махсус комиссиясининг қарори билан 2020 йил декабридан 2021 йил 10 январгача Буюк Британия, Италия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикаси давлатлари билан халқаро авиарейслар (кириш, чиқиш ва транзит рейслар орқали республикага кириш) тўхтатилган эди. Бугунгача ушбу мамлакатларда эпидемиологик вазият мураккаблигича қолгани сабабли 2021 йил 10 январига қадар киритилган чеклов муддати 1 февралгача узайтирилди.

    * * *

    Ўтган ҳафта Жиззахда Мустақиллик кўчасидаги олти қаватли уй худди қумдан қурилган уйча каби қулаб тушгани видеоси тарқалган эди. Бу ҳафтада жамоатчиликнинг диққат-эътибори шу қулаган уйга қаратилди. Харобалар остидан эса анчагина фактлар чиқа бошлади.

    Фото: ЎзА

    Очилбой Раматов бошчилигидаги ҳукумат комиссияси бино қулаши сабабини ўрганадиган бўлди. Маълум бўлишича, уйни қўй наслчилиги билан шуғулланувчи фермер хўжалиги қураётган бўлган. Қурилишнинг буюртмачиси ҳам, пудратчиси ҳам унинг эгаси, яъни «Баракали Қоракўл Чорвадор» фермер хўжалигининг ўзидир. Унинг раҳбари эса қурилишга алоқаси йўқ.

    Бунинг устига, унинг ёнидаги олти қаватли иншоотнинг ҳам пойдеворлари чўкиб хавфли ҳолатда турибди. Жиззах шаҳар бош меъморининг берган маълумотига кўра, тадбиркор қулаган бинонинг орқасидаги иншоотни ўзбошимчалик билан ноқонуний қуриб олган.

    Қурилиш вазирининг ўринбосари Козим Тўлаганов «Кўрсатиб ўтилган камчиликлар берилган тақдирда ҳам энг хавфли томони — қурилишда на уста, на ‘прораб’ бўлган. Ўзи билганича иш олиб борган», деб бу ҳақда баёнот берди. Қурилиш вазири Ботир Зокиров эса бу ерда коррупцион схема бўлгани ҳақида гапирди.

    Воқеага Шавкат Мирзиёев ҳам эътибор қаратиб, «Жиззах вилояти ҳокимининг қурилиш бўйича ўринбосари бизнинг сиёсатимизга хиёнат қилган. Буни ҳамма билиши лозим. Унинг бутун тўдасига қонуний жазо кўриш керак. Шоли курмакциз бўлмаганидек, барибир эски замонни қўмсаган ноинсофлар ҳам бор. Улар эркинлик, очиқлик сиёсатини тушунмайди», — деб айтди.

    * * *

    Бу ҳафта таълим соҳасидаги янгиликларга бой бўлди.

    Тошкент шаҳрида Санкт-Петербург давлат университети Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали ташкил этилади. Филиалда ўқиш бакалавриат ва магистратура мутахассисликлари бўйича қуйидаги йўналишларда ташкил этилади: филология (Шарқ тиллари бўйича); мамлакацҳунослик ва хорижий мамлакатлар иқтисодиёти (Шарқ мамлакатлари бўйича); биотиббиёт (кимё, биология, физика, психология ва бошқалар).

    Шавкат Мирзиёев 15 январь куни Тошкент шаҳри ва Юнусобод тумани фаоллари билан учрашди. Учрашувда ЖIDУ талабаси сўз олиб, бўлажак дипломатлар элчихоналарда амалиёт ўташини таклиф қилди. Президент 17 ёшли талаба қизнинг таклифини қўллаб-қувватлаб, «...бу бўйича тегишли қарор ҳам чиқарамиз. Аммо сизга хоҳлаган вақтингизда Америка элчихонасига бориб, бир ойми ёки бир йилми, истаганингизча ишлаб келиш имкониятини бераман», деди.

    Худди шу йиғинда президент яна бир янгиликнинг учини чиқарди. Президент университетлари ташкил этилади ва унда Оксфорд таълими жорий қилинади. Унинг ҳамма ўқитувчилари чет элдан бўлади. «...Нега? Чунки болаларимиз чет элга кетиб, уларнинг 50 фоизи қайтиб келмаяпти. ‘Энг катта ақл’ кетяпти. Уларга у ердаги шароит ёқади, ойлик катта. Аммо энди мен шу шароитларни яратиб, уларни ўзимизда ўқитмоқчиман. Кетмасин болаларимиз...», деди Шавкат Мирзиёев.

    * * *

    Дарвоқе, таълим соҳасидаги энг катта янгиликни ёзмабмиз – Абдуқодир Тошқулов Олий ва ўрта махсус таълим вазири бўлди. У бунгача ТерДУ ректори эди. Аввалги вазир Иномжон Мажидов эса Ўзбекистон Миллий университетига ректор этиб тайинланди.

    Абдуқодир Тошқулов, Шерзод Ҳидоятов.

    Абдуқодир Тошқулов, Шерзод Ҳидоятов.
    Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати

    Энди ҳафта тайинловларига батафсилроқ тўхталамиз. Шундай қилиб, Абдуқодир Тошқулов олий таълим вазири, Шерзод Ҳидоятов коммунал хизмат кўрсатиш вазири лавозимига маъқулланди. Саидкамол Ходжаев бошқа ишга ўтгани муносабати билан қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари лавозимидан кетди.

    Юнусобод тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Раҳмонбек Усмонов Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Усмонов олдин Тошкент шаҳар ҳокими ҳам бўлган.

    Халилилло Тўрахўжаев.

    Халилилло Тўрахўжаев.
    Фото: «Davletov.uz»

    Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари — Кадастр агентлиги директори Халилилло Тўрахўжаев Олий суд раисининг фуқаролик ишлари бўйича ўринбосари лавозимига ўтди. У бунга қадар Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари — Кадастр агентлиги директори, унгача эса Давлат хизматлари агентлиги директори лавозимларида фаолият юритган. У бунга қадар Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари — Кадастр агентлиги директори, унгача эса Давлат хизматлари агентлиги директори лавозимларида фаолият юритган, деб ёзмоқда «Davletov.uz».

    Ҳар қандай об-ҳавода «Daryo.uz» сизга энг қайноқ янгиликларни тақдим этади. Биз билан қолинг.

    17.01.2021, 22:59   Изоҳ (0)   40836
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бепул тиббий текширувлар, уйлар таъмири ва модалар намойиши: Наманганда аёллар фестивали бўлиб ўтди

    17.01.2021, 22:48

    Самарқандда 2020 йилда салкам 318 мингта қоидабузарлик аниқлангани маълум қилинди

    17.01.2021, 22:06

    Ўзбекистонда 2020 йилда 1723 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилгани маълум бўлди

    17.01.2021, 21:26

    Олий суд фуқаролар қабули бўйича билдирилган танқидларга муносабат билдирди

    17.01.2021, 20:23

    Қашқадарёдаги ҳокимлар даволаниш учун Тошкентга жўнаб кетди. Энди уларнинг ўрнини ёшлар эгаллайди

    17.01.2021, 19:22

    «Ўзгидромет» 18 январда кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

    17.01.2021, 19:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон, Озарбайжон ва Қозоғистон энергетика компаниялари қўшма корхона ташкил этди

    Ўзбекистон | 6 июл, 09:40

    Арзон нархдаги “дача”га олдиндан тўлов қилманг — Ички ишлар бош бошқармаси

    Ўзбекистон | 6 июл, 08:56

    Мадагаскар яқинида 300 йил олдин чўкиб кетган ва денгиз қароқчилари ўлжасига айланган кема топилди

    Дунё | 5 июл, 23:55

    Бухоро ва Қорақалпоғистонда “валютчик”лар ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 23:30

    “Европа ўтмишда Африкани талаган” — ЖАР президенти 

    Дунё | 5 июл, 23:15

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” 9 киши бўлиб “Бавария”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 23:06

    USAID фаолияти тўхтатилиши туфайли нигерияликларга очлик хавфи таҳдид солмоқда — ОАВ

    Дунё | 5 июл, 22:47

    Сирдарёда 892 млн сўмлик ноқонуний заргарлик савдоси фош этилди

    Ўзбекистон | 5 июл, 22:22

    Суперлига. “ОКМК” Муборакда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.