• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бепул тиббий текширувлар, уйлар таъмири ва модалар намойиши: Наманганда аёллар фестивали бўлиб ўтди

    Наманганда «Аёл дунё безаги, меҳр-муҳаббат рамзи» шиори остида аёллар фестивали бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.

    Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

    Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

    Фестиваль Давлатобод туманидаги «Ёш куч» стадионида спорт-мусиқа машғулотларидан иборат флешмобдан бошланди.

    Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

    Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

    Шу ернинг ўзида Қизил ярим ой жамияти вилоят ташкилоти волонтёрлари бошқарувидаги 40 та Damas автомобили Наманган шаҳри ва Давлатобод туманидаги 40 та маҳаллага йўл олди. Автокарвон ушбу маҳаллалардаги 200 та хонадонга санитария-гигиена воситалари, тиббиёт аптечкалари ва 500 минг сўмдан пул етказди.

    Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

    Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

    Наманган шаҳри ва Давлатбод тумани ФҲДЁ бўлимларида вилоят адлия ва давлат хизматлари агентлиги бошқармалари томонидан сайёр қабуллар ташкил этилди. Адвокатлар, нотариуслар, судьялар, нодавлат-нотижорат ташкилотлари вакиллари, давлат хизматлари маркази ходимлари хотин-қизларга ҳуқуқий маслаҳатлар берди.

    Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

    Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

    Аёллар фестивали доирасида Наманган шаҳридаги 8 та мактабда хотин-қизлар учун тиббий кўриклар ташкил қилинди. Мобил поликлиника, кўчма рентгент қурилмаси, ультратовуш текшируви, лаборатория ва ЭКГ хизматлари уларнинг ихтиёрида бўлди.

    Мактаблар спорт зали поликлиника тусини олди. Ўнлаб тор соҳа мутахассислари — акушер-гинеколог, жарроҳ, эндокринолог, кардиолог, невропотолог, оккулист, онколог, ревматолог, гематологлар юзлаб аёллар ва уларнинг фарзандларини қабул қилди.

    Касаллиги аниқланган хотин-қизлар алоҳида рўйхатга олинди. Вилоятдаги бир қатор нодавлат тиббиёт муассасалари уларни бепул даволаш истагини билдирди.

    Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

    Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

    Наманган шаҳридаги мусиқа ва санъат мактабида кенг кўламли саховат тадбири ташкилланди. Мазкур тадбир давомида «Аёллар дафтари»га киритилган ва «Меҳр-3» операцияси давомида мамлакатга қайтариб олиб келинган хотин-қизларга 10 та ногиронлик аравачаси, 10 та музлатгич, 50 та микротўлқинли печ, 50 та чангютгич ва 70 та тикув машинаси тақдим этилди.

    Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

    Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

    Шунингдек, 5 нафар аёлнинг уйи бепул таъмирлаб бериладиган ва яна шунча аёлнинг бир йиллик ижара пули тўлаб бериладиган бўлди.

    Олий таълим муассасаларида таълим олаётган 10 нафар қизнинг бир йиллик тўлов-шартномаси учун 35 миллион сўм, 15 нафар техникум талабасининг йиллик тўлов-шартномаси учун эса 63 миллион сўм, жами 98 миллион сўм ажратилди.

    Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

    Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

    — Аёлларимизга қанча кўп эътибор берсак, шунча кам. Биз уларнинг муаммо ва ташвишлари, эҳтиёжларини уйма-уй юриб аниқлаяпмиз. Бугунги тадбирни ҳам мана шу ўрганишлар натижаси сифатида қабул қилиш мумкин, — дея таъкидлади вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов.

    Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

    Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

    Наманган шаҳрида аёллар ва ёшлар дафтарига киритилган ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлаш мақсадида бўш иш ўринлари «Меҳнат ярмаркаси» ҳам ташкил этилди. Унда тикувчилик касбига ўқиб, сертификат олган, ярмарка доирасида «Тикувчи аёллар» кооперативига ишга кирган 110 нафар аёлга субсидия шартлари асосида тикув машиналари тақдим этилди. Уларга уй шароитида даромад топишлари учун маҳсулотлар етказиб бериладиган бўлди.

    Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

    Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

    Аёллар фестивали доирасида Наманган шаҳридаги Ёшлар марказида модалар намойиши ҳам бўлиб ўтди. Унда наманганлик истеъдодли дизайнерларнинг миллий ва замонавий либослари намойиш этилди.

    Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

    Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

    Шу ернинг ўзида ўқув маркази раҳбарларига аёллар дафтарига кирган хотин-қизларга касб-ҳунар ўргатишлари учун 5 млн сўмдан 10 млн сўмгача бўлган сертификатлар топширилди. Бунинг натижасида ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар ушбу ўқув марказларида бепул касб-ҳунар ўрганиш имкониятига эга бўлади.

    Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

    Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

    Аёллар фестивали вилоят маданият саройидаги гала-концерт билан якунланди. Унда Ўзбекистон халқ артистлари Зулайҳо Бойхонова ва Абдуҳошим Исмоилов, вилоят санъаткорлари ва ижрочи ёшларнинг концерт дастури намойиш этилди.

    Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

    Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

    Фестиваль якунларига бағишланган матбуот анжуманида таъкидланишича, фестиваль Намангандаги 22 та манзилда ўтказилди ҳамда тадбирлар давомида аёллар дафтарига киритилган 1,5 минг нафардан ортиқ хотин-қизнинг муаммоларига ечим топишга муваффақ бўлинди.

    Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

    Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
    17.01.2021, 22:48   Изоҳ (0)   18277
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда 2020 йилда салкам 318 мингта қоидабузарлик аниқлангани маълум қилинди

    17.01.2021, 22:06

    Ўзбекистонда 2020 йилда 1723 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилгани маълум бўлди

    17.01.2021, 21:26

    Олий суд фуқаролар қабули бўйича билдирилган танқидларга муносабат билдирди

    17.01.2021, 20:23

    Қашқадарёдаги ҳокимлар даволаниш учун Тошкентга жўнаб кетди. Энди уларнинг ўрнини ёшлар эгаллайди

    17.01.2021, 19:22

    «Ўзгидромет» 18 январда кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

    17.01.2021, 19:02

    Сирдарёда трансформатор портлаб кетиши оқибатида 60 та хонадон электр энергиядан узилди

    17.01.2021, 16:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда камида 14 киши автомобилда каналга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 3 август, 23:35

    Афғонистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари 20 млн долларлик меморандум имзолади

    Ўзбекистон | 3 август, 23:27

    Сирдарёда 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

    Ўзбекистон | 3 август, 22:52

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03

    Оғир жинояти учун қидирувда бўлган 3 нафар шахс БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди  

    Ўзбекистон | 3 август, 21:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.