Президент Шавкат Мирзиёев 15 январь, жума куни Юнусобод тумани фаоллари билан учрашувда ёшлар сиёсатига оид келгуси режалар хусусида сўз юритаркан, Тошкент шаҳрида Президент университети очилишини маълум қилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Миролим Исажонов хабар бермоқда.
«Олдимизга катта-катта режаларни қўйдик. Биз Президент университетини қурамиз. Оксфорд таълимини биринчи марта Ўзбекистонда жорий қилмоқчимиз. Британиянинг таълим соҳаси дунёда биринчи ўринда туради. Янги Президент мактабларини қуриб, фаолиятини йўлга қўйдик. Энди 8 минг талабага мўлжалланган янги Президент университетини очамиз. Ҳамма домлалари чет элдан бўлади. Нега? Чунки болаларимиз чет элга кетиб, уларнинг 50 фоизи қайтиб келмаяпти. ‘Энг катта ақл’ кетяпти. Уларга у ердаги шароит ёқади, ойлик катта. Аммо энди мен шу шароитларни яратиб, уларни ўзимизда ўқитмоқчиман. Кетмасин болаларимиз. Ўзимизнинг ҳидимиз, ўзимизнинг ёстиғимиз, ўзимизнинг бозоримиз, ўзимизнинг мозоримиз бор. Агар улар ёнимизда ўқиса, катта-катта натижаларга эришамиз», — деди Президент.
Тадбирда университетнинг очилиш санаси ҳақида хабар берилмаган.
Мавзуга доир:
- Шавкат Мирзиёев Юнусобод тумани маҳалла раислари ва ёшлар билан мулоқот қилди
- «Маҳалла раиси – Президентнинг қуйи бўғиндаги устуни». Шавкат Мирзиёев Юнусободдаги маҳалла фаоллари билан учрашди
- «Сизга Америка элчихонасида ишлаб келиш имкониятини бераман» — Шавкат Мирзиёев 17 ёшли талаба қизнинг таклифини қўллаб-қувватлади
Изоҳ (0)