• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шоира Гулчеҳра Нуруллаева 83 ёшида вафот этди

    Таниқли шоира Гулчеҳра Нуруллаева 2021 йилнинг 15 январь куни 83 ёшида оламдан ўтди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси.

    Фото: Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси

    Фото: Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси

    Гулчеҳра Нуруллаева 1938 йилда Тошкент вилоятининг Чоштепа қишлоғида туғилган. 1956—1964 йилларда Тошкент университетининг журналистика бўлимида таҳсил олган.

    У 1961—1967 йилларда «Ўзбекистон хотин-қизлари» журналида ишлаган. 1967—1969 йилларда эса Москвадаги икки йиллик олий адабиёт курсида ўқиган.

    Олий адабиёт курсини тугатгач, Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриётида муҳаррир (1969—1970), Осиё ва Африка мамлакатлари таржима асарлари таҳририяти муҳаррири (1970—1971), «Саодат» журналида масъул котиб (1976—1976), Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида адабий маслаҳатчи (1981—1983, 1985—1986), «Юлдузча» нашриётида директор (1986—1987), Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси котиби (1991—1993) вазифаларида ишлаган.

    Нуруллаеванинг биринчи шеърий тўплами 1965 йилда «Қуёш табассуми» номи билан чоп этилган. Шоиранинг турли йилларда «Орзуларим қоқади қанот», «Ташнаман», «Иккинчи баҳор», «Лирика», «Бағишлов», «Пахта ҳиди», «Нурли нуқталар», «Муҳаббатнинг суврати» номли китоблари ҳам чоп этилган.

    Саида Зуннунова шоира ҳақида қуйидагича фикр билдирган эди: «Мен унинг шеърларини ҳамма вақт ўқиб, кузатиб бораман. Шоира ҳиссиётидаги нафислик, теранлик, аёл қалбига хос майинлик ҳамма вақт мени хурсанд қилади. Гулчеҳра шеърлари устида қунт билан ишлайди. Бу унинг сатрларининг пишиқлигидан, янги, чиройли образлар топа билишидан кўриниб туради».

    Шоира ўзининг танқидий фикрлари учун 1990 йилларда маълум муддат таъқибга учраган, Ёзувчилар уюшмаси аъзолигидан четлатилган. 2018 йилнинг ноябрь ойида эса у Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қайта қабул қилинган.

    Шунингдек, 2019 йилнинг 9 май куни Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси томонидан I даражали «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони (олтин медали) билан тақдирланган.

    Гулчеҳра Нуруллаева 16 январь куни Тошкентдаги Дўмбиробод қабристонига дафн этилди.

    Аввалроқ Академик Тўлқин Бекмуродов 85 ёшида,  Ўзбекистон халқ шоири Тўлан Низом ҳамда журналист ва ёзувчи Сотволди Ражабов вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

    16.01.2021, 18:12   Изоҳ (0)   38044
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Наманганда 41 ёшли эркак ўзганинг Nexia’сини миниб қочди. ИИБга ўғирланган машина ҳақида унинг акаси маълумот берган

    16.01.2021, 16:33

    Шавкат Мирзиёев: «Аёл бор жойда адолат, ҳақиқат ва меҳр-муҳаббат ёнма-ён юради»

    16.01.2021, 15:53

    Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига бош директор тайинланди

    16.01.2021, 15:14

    Қайроққум сув омборида тўғон ёрилгани ҳақида миш-миш тарқатганлар қўлга олинди

    16.01.2021, 12:11

    «Сизга Америка элчихонасида ишлаб келиш имкониятини бераман» — Шавкат Мирзиёев 17 ёшли талаба қизнинг таклифини қўллаб-қувватлади

    16.01.2021, 11:31

    Бухоролик аёл рашк сабаб эрини пичоқлаб қўйди

    16.01.2021, 11:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонлик инстаблогер саҳифасидаги фолловерлари сони камайгани туфайли ўз жонига қасд қилди

    Лайфстайл | 10 май, 23:30

    Ўзбекистонда бир йилда тадқиқотлар учун қанча пул ажратилгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 23:10

    Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

    Ўзбекистон | 10 май, 22:45

    Суперлига. “Пахтакор” Тошкентда “Бухоро”ни тор-мор этди

    Спорт | 10 май, 22:27

    Дунёга машҳур видеоблогер Mr Beast ўзбек тилини биладиган координатор изламоқда

    Ўзбекистон | 10 май, 22:25

    Юлдузлардан кўпроқ топади: Зендая, Бейонсе ва Рианна стилистларининг гонорари қанча?

    Лайфстайл | 10 май, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.