Президент Шавкат Мирзиёев 15 январь, жума куни Юнусобод тумани фаоллари билан учрашувда гендер тенглик масаласида сўз юритди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири Миролим Исажонов.
«Охирги йилларда гендер тенглик масаласига катта аҳамият қаратяпмиз. Ўтган йили Исроил давлатига аёл элчини тайинладик. Бу Ўзбекистон дипломатиясида биринчи марта кузатилди. Мана Сенатимиз раиси, бош прокурор ва Олий суднинг биринчи ўринбосарлари ҳам аёллар. Қайси соҳа бўлишидан қатъи назар, аёллар ҳам фаол ва етакчи бўлишини истайман. Биласизларми, аёл бор жойда барибир адолат, ҳақиқат ва меҳр-муҳаббат ёнма-ён юради, узоқлашмайди.
Мен Ҳамид Олимжон ва Зулфияхоним асарлари, уларнинг ҳаёти тўғрисидаги китобларни жуда кўп ўқийман. Барчамиз яхши биламиз, Зулфияхоним оиласи, умр йўлдошига садоқатли бўлган. Уларнинг тимсолида ўзбек аёлларини кўраман. Зулфияхоним умрининг сўнгги кунларида ҳам Ватанга нисбатан меҳри, оилага бўлган муҳаббати, фарзандига бўлган тарбияси билан яшади. Улардек билимли, ўқимишли қизларимиз сафи қанча кенгайса, оилавий ажримлар сони шунча камаяди. Шунинг учун ҳам хотин-қизларнинг таълим олишига катта эътибор беряпмиз», — деди Президент.
Мавзуга доир:
- Шавкат Мирзиёев Юнусобод тумани маҳалла раислари ва ёшлар билан мулоқот қилди
- «Маҳалла раиси – Президентнинг қуйи бўғиндаги устуни». Шавкат Мирзиёев Юнусободдаги маҳалла фаоллари билан учрашди
- «Сизга Америка элчихонасида ишлаб келиш имкониятини бераман» — Шавкат Мирзиёев 17 ёшли талаба қизнинг таклифини қўллаб-қувватлади
Изоҳ (0)