• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Андижонлик ўқувчининг бузилган кўприк масаласида ҳокимга мурожаатидан сўнг кўприк таъмири бошлаб юборилди

    Ижтимоий тармоқларда андижонлик боланинг ҳокимларга таъмирталаб кўприкни тўғрилаб қўйишни сўраб йўллаган мурожаати эълон қилинди. Видеодаги суҳбатдан аён бўлишича, воқеа Асака шаҳрининг Амир Темур кўчасида жойлашган кўприк устида тасвирга олинган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбири Асака шаҳрида бўлиб, мутасаддилар билан шу масалада суҳбатлашди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Маълум қилинишича, кўприк Асака шаҳрининг Амир Темур кўчасидаги 4К105 Асака—Қайрағоч—Ниёзботир автомобиль йўлида жойлашган бўлиб, Жаҳон банки гуруҳи ҳузуридаги Халқаро тараққиёт ассоциацияси иштирокидаги «Маҳаллий аҳамиятдаги минтақавий автомобиль йўлларини ривожлантириш» лойиҳаси доирасида вилоятдаги 20 та кўприк қаторида таъмирланиши белгиланган. Қурилиш ишларини амалга ошириш тендер натижаларига кўра «Карвон йўли» МЧЖга топширилган.

    Лойиҳанинг назорат бўлими маҳаллий консултанти Муҳаммаджон Азизовнинг айтишича, ушбу объект 2015 йилда лойиҳалаштирилган. Белгиланган режага асосан, 2020 йилнинг ноябрь ойида қурилиш ишлари бошланиб, кўприкка асфальт ётқизилган. Бироқ ҳаво ҳароратининг кескин тушиб кетиши натижасида қурилиш ишлари якунига етказилмаган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Ўша пайтдаги лойиҳада арзимаган ишларни бажариш белгиланган. Келиб кўприкни кўрганимизда эса кўприк титилиб кетаётганини аниқлаганмиз. Шундан кейин топширилган вазифани сифатли қилиб якунлаш мақсадида қайта лойиҳа қилиб, қўшимча маблағ сўрадик. Тўғриси, Жаҳон банкининг маблағларидан қўшимча фойдаланиш масаласи жуда қийин экан. Бу ерга 2020 йилнинг ноябрь ойида асфальт босилган. Ўша пайтда иш билан бирга қўшимчаларни қўшдириб, якуний лойиҳа тайёрлагандик. Лойиҳа тайёр бўлганда ҳаво ҳарорати кескин пасайиши оқибатида совуқ тушиб қолди. Натижада бошлаган ишимизни тугатишнинг иложи бўлмади. Ўзингизга маълум, мана энди кунлар исишни бошлади. Ва бугундан иш бошланди. Узоғи бир ҳафта ичида қурилишни якунига етказамиз», — дейди Муҳаммаджон Азизов.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Лойиҳанинг кўприклар бўйича маҳаллий консултанти Баҳром Алимовнинг маълум қилишича, лойиҳа 2015 йилда қилингани сабабли кўприк ҳозирда ўша пайтда айтилган даражада эмас.

    «Шу боис, қўшимча келишув қиляпмиз. Лойиҳада йўлни тепага ўстириш, иккала томондаги ‘тротуаръни асфальтлаш ҳам бор. Лекин шу беш йил ичида ‘тротуарънинг плитаси тўкилиб кетган, туз ‘еворган’. Ғилдирак тўхтатувчини суваш берилган, лекин бу тўкилиб бўлингани учун вазифасини бажармайди. Мана шулар натижасида биз учун қўшимча иш пайдо бўлган. Лойиҳада бунақа ҳолатлар жуда кўп. Пудратчига лойиҳада йўқ ишларни қилдиряпмиз», — дейди Баҳром Алимов.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Алимовнинг маълумот беришича, лойиҳага 7 минг доллар ажратилган. Қўшимча ишлар учун эса яна 5 минг долларга яқин маблағ талаб қилинмоқда.

    «Лойиҳага таъмир учун 7 минг доллар ажратилган. Ҳозир яна 4600 долларлик қўшимча иш талаб қилинмоқда. Ажратилган маблағларнинг ярми сарфланган. Сабаби ‘тротуар’ асфальт қилинмаган, қилиб ҳам бўлмайди. Бундан ташқари у томонида ҳам иш бор. Тутқичларни бўяш ишлари ҳам қолган. Кўприк ўзи тўкилиб кетган. Очиб кўрганимизда, қайтадан қилишга мажбурлигимизни билдик. Асосий асфальтлаш ишлари тугаган. Фақат майда-чуйда ишлари қолган. Яна қайтараман, аслида қилаётган ишларимизнинг аксарияти лойиҳага киритилмаган. Шу туфайли ишларимиз якунига етмади. Айни пайтда Жаҳон банкидан бу кўприкка 5 минг, Улуғнордаги нураб кетган кўприкка 80 минг доллар қўшимча маблағ сўралмоқда. Шу иккала кўприк муаммо бўлиб турибди», — дейди Баҳром Алимов.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Асака тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари, шаҳар ҳокими Хурсанд Йўлдошев кўприкнинг пиёдалар учун очилган жойи шу ҳолатга келганига бир ой муддат бўлганини, унгача аҳоли томонидан доимий фойдаланиб келинганини билдирди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Кўприкда ўтган йилнинг ноябрь ойида асфальтлаш ишлари амалга оширилган. Қилинаётган ишларнинг барчаси Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан амалга оширилмоқда. Қурувчилар ҳам бу ерлик эмас. ‘Тротуаръдаги ҳолат бўйича гапирадиган бўлсам, очилган жойи турганига бир ой бўляпти. Сабаби унгача доимий фойдаланиб келинган. Ноябрь ойида ишлар бошланган бўлса, ўша вақтда ҳаво совиб кетганлиги сабабли қурувчилар ишни тўхтатган. Кўприкда таъмирлаш ишларини давом эттириш имконияти йўқлиги сабабли пиёдаларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бу томондаги пиёдалар йўлакчасидаги ҳаракатни чеклаб қўйишга мажбур бўлганмиз. Бундан ташқари туман ҳокими ташаббуси билан йўлнинг иккала томонига ҳам болалар юриши учун қўшимча пиёдалар йўлакчаси қилганмиз. Уни ишлаб турган ‘тротуаръга йўналтирганмиз. Нафақат ёшлар, балки ёши катталар ҳам биз йўналтирган йўлдан юрмаганлигини ҳисобга олиб, қурилиш тугагунга қадар профилактика қилиш учун ходимларни қўйишни режалаштиряпмиз. Улар пиёдаларни ишлаётган ‘тротуаръга йўналтириб туради. Натижада қурилиш ишлари ҳам тўхтамайди, аҳоли ҳам қийинчиликка учрамайди. Яқин атрофда мактаб бор, йўл очиқ. Қатнов катта. Бу ерда иш ҳам кетаверади, шунга қараб ‘тротуар’ ҳам бу ёққа қараб силжийверади», — деди Хурсанд Йўлдошев.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Шаҳар ҳокими қурилишни бир-икки кунда ҳам тугатиш мумкинлигини, аммо сифат даражаси айтилганидек бўлмаслигини, бироз кўпроқ муддат кетса-да, иш давлат стандартлари даражасида бўлиши лозимлигини билдирди.

    «Кўприкнинг тагидан ‘опалубка’ ўрнатиб, бетон қуйиб, бир-икки кунда қилинадиган ишни қилиб қўяйлик дедик. Лекин мутахассислар текшириб кўришганда кўприкнинг тагида ёриқ ва тешиклар борлиги аниқланган. Ҳозир ‘тротуарънинг устига кўприкни боғлаш учун бетон қуйиладиган бўляпти. Бунга сабаб нима? Мутахассисларнинг айтишича, ‘тротуар’ кўприкдан кейин қурилган. Шу туфайли боғлама ҳам талаб даражасида эмас. Пудратчилар ишни давлат стандарти даражасида тўлиқ ва сифатли қилиб, ҳаво ҳарорати қандай бўлишидан қатъи назар бир ҳафтада якунлаб беришадиган бўлди. Буни тугатиб, иккинчи ‘тротуаръни ҳам ремонт қилишади. Шахсан ўзим шу ерда туриб назорат қиламан», — деди шаҳар ҳокими.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбири ўқувчи бола мурожаати юзасидан Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновдан ҳам муносабат олиш мақсадида ҳокимлик ахборот хизмати раҳбари Элёр Матисоқов билан боғланди. Бироқ Матисоқов вилоят ҳокими йиғилишда эканлигини айтиб, вилоят раҳбари «кўприк юзасидан муносабатни туман ҳокимидан олсин» деган фикрни билдирганини маълум қилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Дарё» манбасининг қайд этишича, ушбу кўприкда қурилиш ишлари 2020 йил ноябрь ойида эмас, 2020 йилнинг июль—август ойида олиб борилган. ‘Тротуарънинг чекка қисми эса анча йиллардан буён шундай ҳолатда эканлигини таъкидлаган.

    Мавзуга доир: 

    • «Менга келган хатларнинг кўпида ‘кўприк қуриб беринг, президент бува’ деб ёзилган». Шавкат Мирзиёев Қашқадарёдаги йўллар ҳақида
    • Ўзбекистондаги 26 та кўприк аянчли ҳолатга келиб қолгани маълум қилинди
    • Қамашидаги ҳомиладор аёлларни олиб ўтиб бўлмайдиган жин кўприк 5,4 млрд сўмга қайта қурилади

    16.01.2021, 19:55   Изоҳ (0)   25637
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Наманганда тадбиркорнинг қўлини қайириб, машинага солиб кетишгани ҳақида хабар тарқалди. Воқеа юзасидан расмий маълумот берилди

    16.01.2021, 18:33

    Шоира Гулчеҳра Нуруллаева 83 ёшида вафот этди

    16.01.2021, 18:12

    Наманганда 41 ёшли эркак ўзганинг Nexia’сини миниб қочди. ИИБга ўғирланган машина ҳақида унинг акаси маълумот берган

    16.01.2021, 16:33

    Шавкат Мирзиёев: «Аёл бор жойда адолат, ҳақиқат ва меҳр-муҳаббат ёнма-ён юради»

    16.01.2021, 15:53

    Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига бош директор тайинланди

    16.01.2021, 15:14

    Қайроққум сув омборида тўғон ёрилгани ҳақида миш-миш тарқатганлар қўлга олинди

    16.01.2021, 12:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” видеорепортажи: Озодбек Назарбеков Наманганда катта саҳнага қайтди

    Ўзбекистон | 1 июл, 00:10

    Таиландда будда роҳиби ўз ҳамкасбини отиб ўлдирди

    Дунё | 30 июн, 23:55

    Шаҳрисабзда иккита дўкон ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:40

    Британияда ChatGPT туфайли иш ўринлари билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди

    Дунё | 30 июн, 23:25

    Японияда қора айиқ туфайли аэропорт фаолияти тўхтаб қолди (видео)

    Дунё | 30 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 30 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:00

    “Операчи бўлиш осон эмас” — Ақлбек Пиязов италян тилини ўргангани, мусофирчиликдаги ҳаёти ва энг кўп олган гонорари ҳақида гапирди (фото, видео)

    Шоу-бизнес | 30 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.