• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Гаджетлар

    Samsung Galaxy S21 тақдим этилди: учта флагман ва барчасининг жамланмасидан қувватлантиргич ўрин олмаган

    Миш-мишлар тасдиғини топди, Apple ортидан Samsung ҳам смартфонлар қутисидан қувватлантиргич ва наушникларни олиб қўйди. Бироқ Galaxy S21 Ultra флагмани стилусга эга бўлган, аммо уни ҳам алоҳида харид қилишга тўғри келади, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.

    Фото: Hi-Tech.Mail.ru

    Фото: Hi-Tech.Mail.ru

    Коронавирус сабаб 2021 йилда Samsung флагманлари тақдимотини бир ой олдинга кўчирди. Одатда Galaxy S линейкаси февралда, MWC кўргазмаси доирасида намойиш этилади, бироқ у ёзга кўчирилди. Шу сабабли компанияда ушбу тадбирни кутишдан маъни қолмади.

    Дизайн

    Samsung’нинг янги линейкасида ўтган йилгидек бир вақтнинг ўзида учта модель пайдо бўлди — базавий Galaxy S21, каттароқ ўлчамдаги Galaxy S21+ ва Galaxy S21 Ultra premium. Смартфонлар бир хил услубда яратилган, компания улар учун янги дизайн ўйлаб топган: камералар модули эндиликда ён ҳошиялар билан қўшилиб кетган. Олд қисмида эса ҳамон фронтал камера кичикроқ қирқим ичида жойлашган, экран остига яширинмаган.

    Фото: Hi-Tech.Mail.ru

    Фото: Hi-Tech.Mail.ru

    Смартфонларнинг корпуси сув ва чангдан IP68 стандарти бўйича ҳимояланган. Олд томонига янги авлод Gorilla Glass Situs ҳимоя ойнаси ўрнатилган, Galaxy S21+ ва S21 Ultra’нинг орқа қисми ҳам шу каби ойна билан қопланган.

    Galaxy S21’нинг орқа қопқоғи шишадан эмас, балки пластикдан ишланган. Компаниядагиларнинг маълум қилишича, у жуда ҳам шишага ўхшайди, бироқ унда тирналишлар изи кам қолади ва ерга тушганида дарз кетмайди. Ушбу материал учун ҳатто маркетинг ном ҳам ўйлаб топилган— Glastic— Glass(шиша) ва Plastic (пластик) номлари бирлашмаси.

    Дисплей

    Шунингдек, компания смартфонлар экранига ҳам бошқача ёндашган. Galaxy S21 ва S21+ сифати Full HD+ га қадар туширилган, QHD+ фақат S21 Ultra’да қолган. Ўтган йилги Galaxy S20 ларнинг барчасида QHD+ эди. Аслини олганда, улар орасидаги фарқ у қадар сезиларли эмас.

    Қолган жиҳатлари стандарт — Samsung’нинг ўзи ишлаб чиқарадиган Dynamic AMOLED матрицаси. Қурилмаларнинг барчаси 120 герцли янгиланиш частотасини қўллаб-қувватлайди. Galaxy S21 Ultra рекорд даражада ёрқинликка — 1500 нит ва дисплейнинг кенгроқ янгиланиш частотаси диапазонига эга бўлган.

    Фото: Hi-Tech.Mail.ru

    Фото: Hi-Tech.Mail.ru

    Экран борасида Galaxy S21 Ultra’гина ажралиб туради — у S Pen стилусига эга бўлган. Бироқ корпусда унинг учун жой топилмаган бўлиб, уни алоҳида ҳамёнда олиб юриш ёки қўшимча махсус ғилоф харид қилиш керак. Стилуснинг ўзи ҳам алоҳида сотилади.

    Камералар

    Galaxy S21 ва S21+ учта камерадан иборат стандарт жамланмага эга бўлган — асосий 12 Мп, кенг бурчакли 12 Мп ва 64 Мп телефото.

    Фото: Hi-Tech.Mail.ru

    Фото: Hi-Tech.Mail.ru

    Энг қизиқарли янгилик Galaxy S21 Ultra’да — у бешта камерага эга боўлган. Асосий камераси 108 мегапикселни ташкил этади. Шунингдек, компания 10 мегапикселли иккита телефотокамера қўшган — улардан бири 3 карра, иккинчиси 10 карра зумга эга. Биринчиси портретлар учун мос келса, иккинчиси объектларни узоқдан суратга олишда қўл келади.

    Ишлаш самарадорлиги

    Смартфонларнинг учаласига ҳам янги Exynos 2100 ва Snapdragon 888 процессорлари ўрнатилган. Модель бозорга боғлиқ — масалан, Россияда Exynos’да ишлайдиган смартфонлар сотувга чиқади. Тестларга ишониладиган бўлса, Samsung процессори жорий йилда  кўп ядроли тестларда Qualcomm’нинг чипларидан кучлироқ бўлиб чиққан.

    Фото: Hi-Tech.Mail.ru

    Фото: Hi-Tech.Mail.ru

    Хотира борасида ҳеч қандай янгилик йўқ. Galaxy S21 ва S21+ 128 ёки 256 гигабайт ички ҳамда 8 гигабайт тезкор хотирага эга бўлади, S21 Ultra’да эса 128/256/512 гигабайт ички ва 12 ёки 16 гигабайт тезкор. Барча моделлар учун аккумулятор сиғими ҳам стандарт — мос равишда 4000 мА/соат, 4800 мА/соат ва 5000 мА/соат.

    Смартфонларнинг барчаси 25 ватлли симли ва 15 ваттли симсиз қувватланиш функциясига эга, бироқ қурилмалар қутисида қувватлантиргич йўқ.

    Нархлар:

    • Galaxy S21 — 128 ГБ учун 1020 доллар;
    • Galaxy S21+ — 128 ГБ учун 1220 доллар;
    • Galaxy S21 Ultra— 128 ГБ учун 1500 доллар.
    Samsung, шунингдек, фаол шовқин сўндириш функциясига эга Galaxy Buds Pro симсиз наушникларини ҳам тақдим этган — 245 доллар.

    Мавзуга доир: Samsung’дан навбатдаги омадсизлик: букланувчи смартфонлар совуққа бардош бера олмаяпти

    15.01.2021, 18:28   Изоҳ (0)   20343
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Xiaomi компанияси ҳам АҚШ томонидан «қора рўйхат»га киритилди

    15.01.2021, 17:40

    Xiaomi Mi 11 ғайриоддий шовқин чиқармоқда. Бу нуқсон эмас

    13.01.2021, 21:26

    CES 2021: Қоғоз каби ўраладиган 17 дюймли планшет намойиш этилди

    13.01.2021, 15:21

    Samsung уй ишларига ёрдам берадиган ноодатий роботни тақдим этди

    13.01.2021, 13:24

    Британиялик эркак робот ёрдамида севган қизининг қўлини сўради (видео)

    13.01.2021, 08:58

    Android’да ишлайдиган энг самарадор ўртача нархдаги смартфонлар рейтингни эълон қилинди

    12.01.2021, 11:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Индонезия Туркияда ишлаб чиқилган KHAN баллистик ракета тизимини қабул қилиб олди

    Дунё | 6 август, 14:41

    Хитой кўприк қуриш учун тоғни иккига бўлди (видео)

    Дунё | 6 август, 14:32

    “Реал” футболчисига А Сериянинг етакчи жамоалари қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 6 август, 14:29

    Бачадон бўйни саратонини эрта аниқлайдиган тиббий ускуна ишлаб чиқилди

    Технологиялар | 6 август, 14:20

    Трамп 8 август куни Озарбайжон ва Арманистон етакчилари билан учрашади

    Дунё | 6 август, 14:08

    Арқадағ протокол тартиб-қоидаларидан четга чиқиб, Шавкат Мирзиёевни шахсан кузатиб қўйди

    Ўзбекистон | 6 август, 13:54

    Туркия авиакомпанияси бортга повербанк олиб чиқишни тақиқлади

    Дунё | 6 август, 13:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.