Lazzarini студиясининг италиялик дизайнерлари қуруқликда ҳам, сувда ҳам ҳаракатланишга қодир Pagurus премиум яхтасининг лойиҳасини тақдим этди. Бортида Tesla электромобили бўлган 25 метрли амфибия 30 миллион долларга баҳоланган, деб ёзади Motor.

Фото: Lazzarini Design Studio

Pagurus (қисқичбақа турларидан бирининг номи) лойиҳасининг асосини классик катамаран ташкил этади. Кеманинг 31 фоизи углерод пластикдан, 69 фоизи эса пишиқ пўлатдан ишланади. Яхтага қуёш батареялари, 900 от кучига эга дизель двигатель ва электромоторлар ўрнатилган. Катамаран аккумуляторлари қуёшдан, шунингдек, сувдаги винтларнинг ҳаракати вақтида пайдо бўладиган энергиянинг рекуперацияси ҳисобига қувватлана олади.

Фото: Lazzarini Design Studio

Ноёб лойиҳанинг ўзига хослиги унинг амфибия каби имкониятларида. Катамаран тубига тўртта олти метрли Архимед парраги яширинган бўлиб, уларнинг ҳар бирини 440 от кучига эга дизель двигатель ҳаракатга келтиради. Яхта саёз жойга келганида биргина тугма босилиши билан улкан пўлат парраклар осонликча кемани қирғоққа олиб чиқади. Pagurus’нинг сувдаги максимал тезлиги соатига 46 километрга, қуруқликда эса 35 километрга етади.

Фото: Lazzarini Design Studio

Дизайнерлар томонидан ўйланган яна бир ғояга кўра, амфибиядаги яширин бўлмага турли техникаларни жойлаштириш мумкин — квадротциклдан тортиб, Tesla Cybertruck пикапига қадар. Яхта қуруқликка чиққанда электр лифт бир неча дақиқа ичида машинани қаттиқ юзага тушириш имконини беради.

12 киши сиғадиган яхтанинг интерьери буюрмачининг талабидан келиб чиқиб безатилади.

Фото: Lazzarini Design Studio

Фото: Lazzarini Design Studio

Фото: Lazzarini Design Studio

Фото: Lazzarini Design Studio

Фото: Lazzarini Design Studio

Фото: Lazzarini Design Studio

Фото: Lazzarini Design Studio

Фото: Lazzarini Design Studio

Фото: Lazzarini Design Studio