• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12790.43
    • RUB162.6
    • EUR14486.44
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +18°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Авто

    Ўзбекистонда «парковка» қоидаларини бузган ҳайдовчиларга солинадиган жарима миқдори камайтирилиши кутилмоқда

    Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги айрим ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жазолар енгиллаштирилиши муносабати билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати маълум қилди.

    Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

    Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

    Таҳлиллар натижасида аниқланишича, ҳайдовчилар томонидан тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларининг бузилиши аксарият ҳолларда машинани тўхтатишга мажбур бўлинган жойларда вақтинча тўхташ учун шароит яратилмагани ва бундай жойларда тақиқловчи белгилар мавжудлиги оқибатида содир этилмоқда.

    Депутат Фахриддин Самадовнинг таъкидлашича, ўрганишлар давомида кодексдаги йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги айрим ҳуқуқбузарликларга нисбатан жарима миқдорини энг кам ва энг кўп миқдорини белгилаш давомида — ҳуқуқбузарликни таснифлаш амалиётида коррупцион ҳолатларнинг келиб чиқишига имкон берувчи мавҳум нормалар борлиги ҳам аниқланган.

    Таклиф этилаётган қонун лойиҳасига кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54, 123, 141, 147-моддаларида назарда тутилган «энг кам» ва «энг кўп» миқдорда белгиланган жарималарнинг энг кам даражаси сақланиб, энг кўп даражаси чиқариб ташланяпти.

    Маълумот учун

    Амалдаги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси (эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш) биринчи қисми асосида фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ)нинг 5 баробари (13 январь ҳолатига кўра 1 115 000 сўм)гача миқдорда, иккинчи қисми асосида эса БҲМнинг 20 баробари (4 460 000 сўм)дан 30 баробари (6 690 000 сўм)гача жарима солиниши мумкин.

    123-модда (транспорт воситаларидан ахлат ёки бошқа нарсаларни ташлаб юбориш) бўйича жарима БҲМнинг бешдан бир қисми (44 600 сўм)дан бир баравари (223 минг сўм)гача бўлган миқдорни ташкил этади.

    141-модда (транспорт воситаларидан шахсий бойлик орттириш мақсадида фойдаланиш) бўйича жарима БҲМнинг икки баробари (446 минг сўм)дан беш баробари (1 115 000 сўм)гача бўлган миқдорни ташкил этади.

    147-модда (йўлларга, йўл иншоотларига, йўл ҳаракатини тартибга солиб турувчи техник воситаларга шикаст етказиш, уларни сақлаш қоидаларини бузиш) биринчи қисми бўйича фуқароларга солиниши мумкин бўлган жарима БҲМнинг бир баробари (223 минг сўм)дан уч баробари (669 минг сўм)гача бўлган миқдорни ташкил этади.

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ахборотига кўра, депутатлар шу моддалардаги «энг кўп» миқдорларни йўқ қилишни таклиф қилмоқда.

    Шунингдек, кодекснинг 128-6-моддада белгиланган транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузганлик учун жарима миқдори камайтирилиб, такроран содир этилган қоидабузарликлар учун жарима қўллаш нормалари чиқарилмоқда. Жарима миқдори қанчага камайтирилаётгани маълум қилинмаган, қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси сайтининг «Муҳокама этилаётган қонун лойиҳалари» саҳифасида йўқ.

    Маълумот учун

    Амалдаги кодексга мувофиқ, ҳайдовчи томонидан тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини биринчи марта бузиш базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ)нинг уч баравари (13 январь ҳолатига кўра 669 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Бир йил давомида содир этилган иккинчи худди шундай қоидабузарлик учун БҲМнинг беш баробари (1 115 000 сўм), учинчи қоидабузарлик учун БҲМнинг 10 баробари (2 230 000 сўм), тўртинчи ва ундан кейинги ҳар бир қоидабузарлик учун БҲМнинг 15 баробари (3 345 000 сўм) миқдорида жарима солинади.

    Оддийроқ қилиб тушунтирганда, ҳозир бир ҳайдовчи йил давомида 10 марта тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузса, жами 27 429 000 сўм жарима тўлайди. Депутатлар жарима миқдорини қанчага камайтиришни таклиф қилгани маълум эмас; жарима миқдори камайтирилмай, депутатларнинг такрорий қоидабузарлик учун оширилган жарима қўллаш амалиётини бекор қилиш таклифи тасдиқланган тақдирда ҳам, йил давомида 10 марта «парковка» қоидаларини бузган ҳайдовчи «бор-йўғи» 6 690 000 сўм (амалдаги кодекс асосида солиш мумкин бўлган умумий жарима миқдоридан 20 739 000 сўм кам) жарима тўлаши керак бўлади.

    «Халқ ноиблари ушбу ҳужжатнинг қабул қилиниши келгусида йўл транспорт соҳасидаги қоидабузарлик учун жарималар белгилашда коррупцион ҳолатлар содир этилишини олдини олишга хизмат қилишини айтиб, қонун лойиҳасини маъқулладилар», — дейилади палата ахборотида.

    13.01.2021, 15:17   Изоҳ (0)   22586
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда масофа сақламаслик оқибатида 5 та автомобиль тўқнашди

    13.01.2021, 14:32

    АҚШда 200 дан ортиқ машинага эга маслкарлар музейи сотувга қўйилди

    13.01.2021, 11:42

    Саудия Арабистонида миллион кишига мўлжалланган машиналарсиз шаҳар қурилади

    13.01.2021, 09:46

    Британиялик эркак ҳайдовчилик гувоҳномаси учун 158-уринишда назарий имтиҳонни топширди

    12.01.2021, 19:23

    АҚШда Майкл Жорданга тегишли бўлган Mercedes-бенз SLR McLaren аукцион орқали сотилди

    12.01.2021, 13:19

    General Motors концерни 57 йил ичида биринчи бор логотипини ўзгартирди

    12.01.2021, 10:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    UZTELECOM 10 Гбит/с тезликдаги уй интернетини фойдаланувчиларга тақдим этди


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Систит — бу уят эмас!


    “Бизнесни ривожлантириш банки” бизнес учун қулай инновацион банк бўлишга интилмоқда


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    Ипотека Банк OTP Group ўзини ўзи банд қилганларга янги ипотека дастурини ишга туширди: ҳужжатларсиз, асаббузарликсиз, самарали натижалар билан


    “Ўзбекинвест” IUA аъзосига айланди ва Лондоннинг глобал суғурта бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлади

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    ҲАМАС гаровдагиларни озод қилиш учун шарт қўйди

    Дунё | 1 июн, 23:35

    Россия Кубоги. “ЦСКА” суперфиналда “Ростов”ни енгиб, бош совринга эга чиқди, Файзуллаев захирадан майдонга тушди

    Спорт | 1 июн, 22:48

    Туркияда Украина ва Россия музокараларининг 2-раунди бўлиб ўтади

    Дунё | 1 июн, 22:45

    Футбол тарихидаги энг кучли 10 та футбол академияси номи эълон қилинди

    Спорт | 1 июн, 21:47

    Исроил танклари Ғазода овқат кутаётганларга ўт очиб, 32 кишини ўлдирди

    Дунё | 1 июн, 21:45

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 500 та дрон иштирокидаги шоу

    Ўзбекистон | 1 июн, 21:00

    Қозоғистон армиянинг тайёргарлигини текшириш учун машқлар ўтказади

    Қозоғистон | 1 июн, 20:40

    Майда ойлик инфляция кескин ошди. Қайси ҳудудларда нархлар тез ўсмоқда?

    Иқтисодиёт | 1 июн, 20:13
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.