Наманган шаҳрининг собиқ ҳокими Баҳодир Бекхўжаев вилоят махсус эксплуатация-монтаж бўлими бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.
Баҳодир Бекхўжаев 1972 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 1994 йилда Наманган саноат-технология институтини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 1994 йилда «Наманганагросаноатқурилиш» акциядорлик жамиятига қарашли корхонада сифатни назорат қилувчи усталикдан бошлаган.
1998—2013 йилларда Наманган шаҳар ҳокимлиги мутахассиси, бош мутахассиси, «Сувоқава» корхонаси шаҳар филиали директори, «Кўмак-мадад» уй-жой мулкдорлари ширкатлари ассоциацияси раиси, Наманган шаҳар «Ободонлаштириш» унитар корхонаси бошлиғи, Наманган тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари вазифаларида фаолият кўрсатган.
2013—2017 йилларда Наманган шаҳри ҳокими бўлган. Шундан сўнг вилоят архитектура ва қурилиш назорати инспекцияси бошлиғи, Наманган тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган.
2020 йилдан ҳозиргача «Ўзиккиламчиқораметалл» Наманган филиали бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
Баҳодир Бекхўжаев Наманган вилояти ҳокимининг 2021 йил 8 январдаги қарори билан вилоят махсус эксплуатация-монтаж бўлими бошлиғи этиб тайинланди.
Мавзуга доир: Наманган вилояти ҳокимига икки маслаҳатчи тайинланди
Изоҳ (0)