• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Жиззахда қулаган бино қўй наслчилиги билан шуғулланувчи фермер хўжалиги томонидан қурилгани аниқланди. Унинг раҳбари қурилишга алоқаси йўқлигини айтмоқда

    Жиззах шаҳрининг Мустақиллик кўчасида қурилаётган кўп қаватли уйнинг бир қисми 10 январь куни қулаб тушгани, қурилиш «Чорвадор-Қоракўл-Барака» компанияси томонидан олиб борилгани ҳақида хабар берилганди. ЎзА қулаган иншоот эгаси «Чорвадор-Қоракўл-Барака» МЧЖ эмас, «Баракали қоракўл чорвадор» фермер хўжалиги эканлигини маълум қилди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    «Gazeta.uz»нинг ёзишича, Жиззах вилояти қурилиш бош бошқармаси бошлиғи Маҳмуд Турсунов таҳририят мухбири билан суҳбатда мазкур маълумотни тасдиқлади. У фермер хўжалиги «Архитектура-қурилиш назорати давлат инспекциясида рўйхатдан ўтган»ини таъкидлаган. Қўй наслчилиги билан шуғулланувчи фермер хўжалиги турар-жой бинолари қурилиши билан шуғулланишга ҳуқуқи бор ёки йўқлигига оид саволга Маҳмуд Турсунов агар ушбу йўналиш фермер хўжалик низомида кўрсатилган бўлса, унда мумкин, дея жавоб берган.

    Махмуд Турсунов, шунингдек, ҳозирча фермер хўжалиги аввал қурилиш ишлари билан шуғуллангани ҳақида бирор маълумотга эга эмаслигини ҳам тан олган. Унинг сўзларига кўра, бу далилларни ўрганиш унинг вазифасига кирмайди — бу билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари шуғулланади.

    Таъкидланишича, қурилишнинг буюртмачиси ҳам, пудратчиси ҳам унинг эгаси, яъни — Баракали Қоракўл Чорвадор фермер хўжалигининг ўзи бўлган. «Ҳозирча саволлар кўп. Саволларга фермер хўжалиги иш бошқарувчи Акмал Бобоев: — Шукур, ҳодиса дам олиш куни содир бўлгани учун одамлар жабрланмади, — деб жавоб берди», дейилади хабарда.

    Мавзуга доир: Видео: Жиззахда қурилаётган кўп қаватли уйнинг қулаш жараёни

    Корхона ва ташкилотларнинг ягона давлат реестри маълумотларига кўра, фермер хўжалиги 2017 йилнинг августида рўйхатдан ўтган. Фориш тумани «Дарвоза» МФЙ ҳудудида — қоракўл қўй зоти наслчилиги билан шуғулланади. Баракали Қоракўл Чорвадорнинг ягона раҳбари ва таъсисчиси Абдуллахакимов Жаҳонгир Шуҳрат ўғли ҳисобланади.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    «Gazeta.uz» мухбири вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида фермер хўжалик раҳбари билан боғланиб, унинг олдин ҳам қурилиш билан шуғулланган ёки йўқлиги билан қизиққан. Абдуллахакимов «бинони ўзи мен қурмаганман», дея жавоб берган.

    «Қурилиш қилмоқчи бўлганман, қиммат бўлгани сабабли уни қилолмас эканман, деганман. Кейин, 2020 йил апрель ойида фуқаро Абдураҳим Бобоевга ўтказилган мулк ҳуқуқи. Нолдан қурган одам шу киши. Бугун (11 январь) терговчига бориб учрашиб, ҳамма ҳужжатларни тақдим қилдим. Тушунтириш хати ёзиб бердим, бу нарсага менинг умуман алоқам йўқлигини айтдим. Бошида икки қаватли дўконларни давом эттирмоқчи эдим. Бу йўлнинг усти, икки қаватли бино бўлса, ‘снос’га тушади, деган гап бўлганидан кейин, кўп қаватли қураман деб, Жиззах шаҳар ҳокимиятига ариза берувдим. Лекин унга кучим етмади, қилолмадим. Абдураҳим Бобоевга ҳамма ҳужжатларни топшириб юборганман. Кўчмас мулкни келгусида қурилиш билан шуғулланиш учун бермаганман, қурилиш қилолмайман деб, кўчмас мулкни сотганман. Мен уни бегоналаштирдим, кейин умуман аралашмадим», — деган Жаҳонгир Абдуллахакимов.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    ЎзА хабарида фермер хўжалик иш бошқарувчиси Акмал Бобоев ҳақида ҳам маълумотлар келтирилган. Жаҳонгир Абдуллахакимовнинг айтишича, у кўчмас мулкни сотиб олган Абдураҳим Бобоевнинг ўғли ҳисобланади ва фермер хўжаликка умуман алоқаси йўқ.

    У, шунингдек, Абдураҳим Бобоев телефон рақами ва унинг компанияси ҳақида ҳеч нима билмаслигини айтди. Қолаверса, бу иш билан шаҳар прокуратурасида терговчи Толмас Раҳмонов шуғулланаётганини қўшимча қилган. Терговчи «Gazeta.uz» мухбири билан суҳбатда ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётгани ва ҳеч қандай ахборот бера олмаслигини қайд этган.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши билан Жиззахда қурилиши тугалланмаган олти қаватли уйнинг қулаб тушиши сабабларини ўрганиш бўйича Очилбой Раматов бошчилигидаги ҳукумат комиссияси тузилганди. Ҳукумат комиссияси 12 январь куни Жиззах шаҳрида қурилаётган кўп қаватли турар-жой биносининг қулаши сабабларини ўрганиш ҳамда келгусида шу каби ҳолатларнинг олдини олиш бўйича йиғилиш ўтказиши режалаштирилган. «Дарё» манбасининг хабар беришича, Очилбой Раматов Жиззахдаги воқеа жойига етиб борди. Йиғилишда барча комиссия аъзолари ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар ходимлари ҳам иштирок этади.

    Мавзуга доир: Жиззахда қулаган бино ёнидаги иншоот ҳам хавфли ҳолатда тургани маълум қилинди

    12.01.2021, 18:59   Изоҳ (0)   68066
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жанубий Корея Ўзбекистон билан Эркин савдо шартномасини тузишни тезлаштиради

    12.01.2021, 18:36

    Ўзбекистоннинг олис ҳудудларига ишга жалб қилинган малакали мутахассисларга ҳар ойлик компенсация тўланади

    12.01.2021, 18:13

    Мурожаат билан келган фуқароларга «Столба йиқилса, токсиз ўтиринг» деган Сайхунобод электр таъминоти корхонаси раҳбарига нисбатан текширув тайинланди

    12.01.2021, 16:34

    Ўзбекистонда «аёллар дафтари» қонунчиликка киритилди

    12.01.2021, 16:11

    Ўзбекистон банкларида доллар курси 10 520 сўмгача қимматлади

    12.01.2021, 15:57

    Россиялик блогер Илья Варламов Андижондаги «самосуд»дан кейин Ўзбекистонга келиш фикридан қайтди (видео)

    12.01.2021, 15:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатади

    Дунё | 8 август, 23:45

    Тошкент вилоятида машина устига чиқиб салют учирган блогер 7 суткага қамалди

    Ўзбекистон | 8 август, 23:30

    Бразилияда сигир уч кунда рекорд миқдорда 343 литр сут берди

    Дунё | 8 август, 23:14

    Украина билан уруш бошланганидан бери Қодировлар оиласи 150 тага яқин мукофот олди

    Дунё | 8 август, 22:50

    “Ҳеч ким йўқлиги учун бергандим”: 5-синф ўғлига машина рулини топшириб қўйган отага чора кўрилди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:35

    Трамп маъмурияти муҳожирларни Луизиана қамоқхонасига жойлаштиради — WSJ 

    Дунё | 8 август, 22:25

    Тошкентда электр таъминотини яхшилаш учун икки йилда 2,8 трлн сўм сарфланди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:23

    Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси миқдори оширилади

    Ўзбекистон | 8 август, 22:09

    Кутилмаган зарар: идиш-товоқ ювиш гели билан тозалаш мумкин бўлмаган 5 та буюм

    Аёллар саҳифаси | 8 август, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.