• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12790.43
    • RUB162.6
    • EUR14486.44
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Навоийча тендер-2». Вилоятдаги кўплаб қурилиш ишлари амалдорларга алоқадор компаниялар томонидан бажарилгани маълум бўлди

    Навоий вилояти ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси томонидан ўтказилган тендер, танловларда компания раҳбариятига тааллуқли компаниялар доимий равишда давлат буюртмаларини олиб келгани маълум бўлганди. «Давлетовуз» очиқ маълумотларни ўрганиш асосида мазкур компанияга раҳбарлик қилган ёки унда ваколатли шахс сифатида ишлаган ходимларнинг ўзи ва оиласига тааллуқли компанияларнинг давлат буюртмаларини олиши одатий ҳолга айланганини аниқлади.

    Хусусан, унинг билдиришича, 2018 йилда «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниясига раҳбарлик қилган Бобомуродов Воҳид Мустафоевичга тегишли Navoiy Tears Invest МЧЖ, ҳисоб-китобларга кўра, охирги йилларда камида 30 миллиард сўмлик давлат буюртмаларини олган (1-расм).

    Фото: «Давлетовуз»

    Фото: «Давлетовуз»

    Унинг қариндоши — Бобомуродов Обид Мустафоевич «Фарҳод Фаровон Люкс» МЧЖга эгалик қилади. Баъзи танлов ҳужжатларида фақатгина мана шу икки компания иштирок этган давлат буюртмалари ҳам бор. Навоий шаҳрида Бандликка кўмаклашиш марказига ёрдамчи бино қуриш объекти шулар жумласидан.

    Очиқ маълумотларга кўра, унинг яна бир укаси — Бобомуродов Зоҳиджон Мустафоевич ҳам 2020 йилнинг апрель ойида турар жой қуришга ихтисослашган Strong Oriental Houses МЧЖни ташкил қилади. Мазкур МЧЖ улушининг ярми Турсунов Фарухжон Кобулович (исм-шарифлари вилоят ҳокиминикига ўхшаш)га тааллуқли.

    Воҳид Бобомуродовнинг Navoiy Tears Invest МЧЖ 2020 йилнинг ноябрида Навоий шаҳрида «Ишга марҳамат» моно-маркази яратиш бўйича қарийб 22 миллиард сўмлик тендерни ютган. Шунингдек, Navoiy Tears Invest МЧЖ Strong Home бренди остида аҳоли учун кўп қаватли уй-жойлар ҳам қуради.

    «Давлетовуз» яна бир мисол сифатида Навоий вилояти ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниясида маълум вақт технадзор бўлиб ишлаган Баракаев Карим Бобоқуловични келтирган бўлиб, у ҳам «Барака-Бино» МЧЖга эгалик қилади. Карим Баракаев кейинчалик бўлиб ўтган суд ишларидан бирида компания унга тегишли эканини яширмаган (2-расм). 2018 йил февралида ташкил этилган мазкур корхона аллақачон, ҳисоб-китобларга кўра, қарийб 13 миллиард сўмлик давлат буюртмаларини олишга улгурган (1-расм).

    Фото: «Давлетовуз»

    Фото: «Давлетовуз»

    «Давлетовуз» ушбу компаниянинг қурилишлари сифатига ҳам саволлар борлигини қайд этган. Ўтган йили октябрда оммавий ахборот воситалари «Навоий вилоятининг Конимех туманидаги 2-сонли «Олтин калит» мактабгача таълим ташкилоти 2020 йилнинг февраль ойида тантанали равишда фойдаланишга топширилганлигини маълум қилганди. Боғча қурилиши учун 4 миллиард сўм сарфланган. Шунга қарамасдан, ҳозирда муассаса таъмирталаб аҳволга келиб қолган.

    «Хуллас, Навоий вилоятида қурилиш соҳасидаги манфаатлар тўқнашуви, фаворитизм, непотизм каби коррупциявий ҳолатлар фақат булар билан тўхтаб қолмайди. Ўрганишларимиз ‘Ягона буюртмачи хизмати’ ходимлари ва вилоятдаги бошқа мансабдор шахсларнинг муайян компанияларга алоқаси бўлиши мумкинлигини кўрсатди. Аммо уларни ҳозирча очиқ манбалар орқали аниқлаш имкони бўлмади», — дейди «Давлетовуз».

    Аввалроқ Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Андижондаги 17 та қурилиш объектида манфаатлар тўқнашувига оид ҳолатларни ўрганаётгани ҳақида хабар берилган эди.

    Мавзуга доир:

    • Андижонда давлат буюртмаларини буюртмачининг ўзига тегишли компаниялар тақсимлаб олгани маълум бўлди
    • Жиззах вилояти ҳокимининг қизига тегишли компания кўчаларга гул экиш бўйича 1,9 млрд сўмлик яна бир тендерни ютиб олгани маълум бўлди
    • «Жиззахча тендерлар-2». Бир неча юз млрд сўмлик лойиҳаларни вилоят ҳокими ўринбосарининг қариндошлари қўлга киритгани маълум бўлди
    • Хоразм вилояти ҳокими ўринбосарининг укасига тегишли компания тендерда 20 млрд сўмлик давлат буюртмасини ютгани маълум бўлди

    11.01.2021, 22:26   Изоҳ (0)   25884
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент метрополитенининг янги бекатлари жиҳозларига зарар етказиш ҳолатлари аниқланди

    11.01.2021, 22:11

    Самарқандда айбини яшириш эвазига ИИБ ходимига 100 доллар пора берган фуқаро қўлга олинди

    11.01.2021, 21:28

    Шавкат Мирзиёев Садир Жапаровни Қирғизистондаги президентлик сайловларида қозонган ғалабаси билан табриклади

    11.01.2021, 21:14

    Тошкент метрополитени музейи ташкил этилади

    11.01.2021, 20:49

    Ўзбекистонда хотин-қизлар масалалари бўйича агентлик ташкил этилиши мумкин

    11.01.2021, 20:27

    Ўзбекистон Иброҳим жамғармасига 50 млн доллар маблағ ажратади

    11.01.2021, 19:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    “Ўзбекинвест” IUA аъзосига айланди ва Лондоннинг глобал суғурта бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлади


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    “Бизнесни ривожлантириш банки” бизнес учун қулай инновацион банк бўлишга интилмоқда


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Систит — бу уят эмас!

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда доллар курси ошди

    Ўзбекистон | 2 июн, 16:11

    Қозоғистон картошка нархи ошишида Ўзбекистонни айблади

    Ўзбекистон | 2 июн, 15:55

    Ҳиндистонда ит “бахт директори” лавозимига ишга олинди

    Қўзиқорин | 2 июн, 15:55

    Қозоғистон аҳолиси сони эълон қилинди

    Қозоғистон | 2 июн, 15:45

    БАА аэропортида ўзбекистонликлар ушлаб турилганига муносабат билдирилди

    Ўзбекистон | 2 июн, 15:41

    Ҳеч қандай парҳез йўқ: машҳур санъаткорлар иш вақтида нималар истеъмол қилади?

    Лайфстайл | 2 июн, 15:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.