Лондонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўпайиб, тиббиёт ходимлар етишмовчилиги кузатилаётгани боис полиция ва ўт ўчирувчилар тез тиббий ёрдам машиналарини ҳайдашга жалб қилинмоқда. Бу ҳақда iNews’га таяниб, «Korrespondent.net» хабар қилди.
«Пойтахтнинг айрим ҳудудларида коронавирус билан боғлиқ ҳолат ҳар йигирма нафар фуқародан бирида кузатилмоқда ва шаҳар хизматлари энди фавқулодда вазиятларни бартараф этишнинг нормал даражасини таъминлай олмаяпти», – деди Лондон мэри Содиқ Хон.
Ҳукумат тез ёрдам машиналарини бошқариш учун 75 нафар полициячининг зудлик билан ёллаган. Яна 125 полиция ходими захирада бўлади: агар вазият ёмонлашса, улар ҳам ёлланади.
Шу билан бирга, Лондон тез ёрдам хизмати аллақачон тез ёрдам машиналарини бошқариш учун ўт ўчирувчиларни жалб қилган.
Эслатиб ўтамиз, Лондонда илгари COVID-19 туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинган эди. Бугунги кунда ҳар ўттизинчи лондонлик коронавирус билан касалланган. Касалхоналарда бош жой қолмаган. Одамларни уйда қолишга чақиришмоқда.
Изоҳ (0)