Ла Лига 18-туридан ўрин олган «Реал» ва «Осасуна» жамоалари ўртасидаги ўйин ноқулай об-ҳаво туфайли қолдирилиши мумкин.
АS нашрининг хабар қилишича, Испаниянинг қатор шаҳарларида кузатилаётган қор бўронлари сабаб учрашув ўз вақтида бўлиб ўтмаслиги мумкин. 9 январь, шанба куни кучли қор бўрони бўлиб ўтиши тахмин қилинмоқда ва бу ўйиннинг ўтказилишига таъсир қилиши мумкин.
«Осасуна» об-ҳаво сабаб «Реал»га қарши ўйин олдидан машғулотларни бекор қилган.
«Осасуна» — «Реал» учрашуви Тошкент вақти билан 9 январдан 10 январга ўтар кечаси 01:00 да бошланиши режалаштирилган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)