«Челси» жамоа бош мураббийи Фрэнк Лэмпардни истеъфога чиқариш ниятида эмас, бироқ унинг ўрнига номзод қидиришни бошлаб юборди.
The Independent хабарига кўра, «Челси» ПСЖ собиқ устози Томас Тухель, «Ювентус» собиқ бош мураббийи Массимилиано Аллегри, шунингдек, Брендан Рожерс («Лестер») ва Ралф Ҳазенҳюттл («Саутҳэмптон») вариантларини кўриб чиқмоқда.
Шу билан бир қаторда таъкидланишича, лондонликлар клуби кескин чоралар қўлламоқчи эмас. Раҳбарият жамоанинг ҳозирги ҳолати ва сўнгги ўйинлардаги натижалардан қониқмаяпти, бироқ Лэмпардни қўллаб-қувватлашда давом этади.
Премьер Лига 17-тури доирасида 3 январь куни кечган «Манчестер Сити»га қарши баҳсдаги мағлубиятдан (1:3) кейин жамоа 9-ўринга тушиб кетди. «Челси» АПЛда сўнгги олти ўйиннинг тўрттасида мағлуб бўлди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)