«Милан» ярим ҳимоячиси Ҳоқон Чалхонўғлу А Сериянинг декабрь ойидаги энг яхши ўйинчиси деб топилди.
Туркиялик футболчи ўтган ойда Италия чемпионатида 5 та ўйин ўтказиб, битта гол урди ва бешта голли узатма амалга оширди.
Ҳоқон «Лацио»га қарши кечган ўйинда (3:2) жамоасининг голларидан бирига муаллиф бўлиш билан бирга иккита ассист амалга оширди. Шунингдек, у «Парма» (2:2), «Женоа» (2:2) ва «Сассуоло»га (2:1) қарши ўйинларда биттадан голга ҳаммуаллиф бўлганди.
Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойида Криштиану Роналду («Ювентус»), октябрда эса Златан Ибрагимович («Милан») ойнинг энг яхшиси сифатида эътироф этилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)