«Тоттенҳэм» Англия Лига Кубоги ярим финалида «Брентфорд»ни мағлубиятга учратди (2:0) ва финалга чиқди.
«Шпорлар» устози Жозе Моуриньо учта турли клуб билан Лига Кубоги финалига чиққан тарихдаги учинчи мураббийга айланди. Аввалроқ португалиялик мутахассис «Манчестер Юнайтед» ва «Челси» бошқарувида бу ишни уддалаганди.
Унга қадар бу кўрсаткични Рон Аткинсон («Манчестер Юнайтед», «Шеффилд Уэнсдей», «Астон Вилла») ва Рон Сондерс («Норвич», «Манчестер Сити», «Астон Вилла») қайд этганди.
«Тоттенҳэм» 25 апрель куни бўлиб ўтганидан финалда «Манчестер Юнайтед» — «Манчестер Сити» учрашуви ғолиби билан куч синашади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)