Бильбаонинг «Атлетик» клуби тарбияланувчиси Айтор Гандиага ЙТҲ оқибатида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда билбаоликлар матбуот хизмати маълум қилди.
Mundo Deportivo хабарига кўра, авария 3 январь куни содир бўлган. 23 ёшли футболчи бошқарувидаги Peugeot автомобили Scania автобуси билан тўқнашиб кетган. Ярим ҳимоячи воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, автобус ҳайдовчиси ва йўловчилардан бири жароҳат олган, уларга жойнинг ўзида тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Айни дамда ЙТҲга нима сабаб бўлгани номаълум.
Аввалроқ «Атлетик» Гандиагани тўлиқ ўйин амалиёти билан таъминлаш учун уни учинчи дивизион вакили «Герник» клубига ижарага бериб юборганди.
«Атлетик» клуби ва жамоанинг қатор ўйинчилари содир бўлган нохуш воқеа юзасидан ҳамдардлик билдирган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)