• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12410.99
    • RUB158.38
    • EUR14237.89
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +41°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Сабабни бартараф этмай, оқибатларга қарши курашиб бўлмайди». Коррупцияга қарши курашиш агентлиги давлат харидларидаги уруғ-аймоқчилик ҳолатлари юзасидан баёнот берди

    Коррупцияга қарши курашиш агентлиги давлат харидларидаги қариндош-уруғчилик фош этилган жамоатчилик суриштирувлари юзасидан баёнот берди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Сабабни бартараф этмасдан туриб, оқибатларга қарши курашиб бўлмайди» сарлавҳаси остида эълон қилинган баёнотда агентликнинг асосий функцияси – коррупция ҳолатлари аниқланганда коррупционэрларни жазолаш эмас, балки бунга олиб келаётган сабабларни аниқлашдан иборат экани қайд этилган.

    «Сўнгги пайтларда давлат харидлари жараёнларидаги қонун бузилиш ҳолатлари тўғрисидаги хабарлар гоҳ у ҳудудда, гоҳ бу ҳудудда содир бўлаётгани бўйича кўплаб хабарлар пайдо бўлмоқда ва улар ҳақли равишда оммавий муҳокамалар мавзусига айланмоқда.

    Якунда эса уларнинг аксариятида маълум бир нормалар бузилгани аниқланган бўлса-да, жавобгарлик белгилаш, бюджет маблағларини ортга қайтариш масалалари очиқ қолмоқда. Уларни жазолаш керак мазмунидаги гап-сўзлар авжига чиқаётган паллада қонун бузилишига сабаб бўлаётган омилларни бартараф этиш масаласи сояда қолиб кетмоқда», – дейилади баёнотда.

    Таъкидланишича, бу каби жиноятлар 2020 йилда кўпайгани йўқ: улар олдинги йилларда ҳам бўлган ва бунданда каттароқ ҳолатларда намоён бўлган. Аммо уларнинг аксарияти аниқланмай қолиб кетаверган. Давлат харидлари бўйича ягона ахборот порталининг ишга туширилиши ва у ерда зарурий маълумотларнинг очиқланиши натижасида барча харид жараёнлари тўғрисида аҳоли хабардор бўлмоқда.

    «Бундан хулоса қилиш мумкинки, очиқлик, ошкоралик таъминланса, жазо муқаррар бўлса, ҳар бир фуқарода коррупцияга муросасизлик кайфияти шакллантирилса, жиноятчиларнинг ортидан қувлаб юришга ҳожат қолмайди. Ҳамма нарса жамият кўз ўнгида ва назоратида бўлади.

    Ушбу жараёнлар Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг етарли ваколатларга эга эмаслиги, хусусан, тергов ва суриштирув ўтказиш имкониятининг йўқлиги каби яна бир баҳс-мунозараларга ҳам ўзига хос жавоб бўлмоқда. Яъни коррупция ҳолати аниқлангани билан унинг олдини олиш, жазо муқаррарлигини таъминлаш, бу жараёнга аҳолини фаол жалб этиш масалалари ҳал этилмаса, ҳар қанча курашманг, ҳар қанча ҳуқуқбузарни ушламанг, натижага эришиб бўлмайди. Қачонки, масалага комплекс ёндашилсагина биз ушбу соҳадан ижобий натижа кутишимиз мумкин.

    Шундан келиб чиққан ҳолда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамияти институтларининг биргаликдаги самарали фаолиятини таъминлаш учун масъул бўлган махсус ваколатли давлат органи сифатида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилди.

    Агентликнинг асосий вазифаси этиб, мамлакатда коррупция ҳолатини тизимли таҳлил қилишни таъминлаш, шунингдек, коррупцияга оид хавф-хатарлар юқори бўлган соҳалар ҳамда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш, жамиятда коррупциянинг барча кўринишларига муросасиз муносабатни шакллантириш, давлат хизматчиларининг даромад ва мол-мулкини декларация қилиш тизими жорий этиш кабилар белгиланган», – дея таъкидланади хабарда.

    Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ушбу вазифаларни бажаришдаги айрим ваколат ва ҳуқуқларини санаб ўтган:

    • давлат органлари ва ташкилотлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида коррупция ҳолатини ўрганиш;
    • коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий суриштирувлар ўтказиш;
    • жиноят-процессуал қонунчилигига мувофиқ жиноят ишлари материалларини ўрганиш;
    • ўрганиш натижалари бўйича фаолиятида коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик аломатлари бўлган шахсларга нисбатан қонунга мувофиқ чоралар кўриш, жумладан жиноят ишларини қўзғатиш учун тегишли органларига тақдим этиш;
    • ижро ҳокимияти ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда уларнинг мансабдор шахслари қарорлари ижросини тўхтатиш ёки бекор қилиш тўғрисида кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномаларни киритиш;
    • давлат органлари, ташкилотлари ва уларнинг мансабдор шахсларига кўриб чиқилиши мажбурий бўлган огоҳлантиришлар ҳамда тақдимномалар киритиш шулар жумласидан.

    Таъкидланишича, агентликда тергов ваколатининг йўқлиги агентлик мустақиллиги учун хизмат қилади.

    «Боиси, агар агентлик тергов жараёнларини амалга оширса, терговни назорат қилиш функцияси бўлган идоралар ёки суд олдида қайсидир маънода қарам бўлиб қолишига туртки бўлади. Бу эса агентликнинг ўз ваколатларидан тўлиқ фойдаланишига, жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида коррупция ҳолатини ўрганиш вазифасини бажаришига тўсқинлик қилади», – дейилади баёнотда.

    «Kun.uz»нинг ёзишича, «Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги тўғрисида»ги қонун лойиҳасида, агентликка йирик коррупцион ҳолатлар юзасидан тергов ўтказиш ваколатини бериш кўзда тутилган.

    Баёнот давомида айтилишича, халқаро нодавлат ташкилотлар ҳамда экспертлар томонидан ҳам коррупцияга қарши курашиш учун энг самарали воситалар сифатида очиқлик ва ошкоралик, жамоатчилик назорати, давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқ кодекслари кабилар қайд этилган.

    «Шу боисдан, дунёнинг кўплаб ривожланган мамлакатлари коррупцияга қарши курашувчи тузилмаларининг асосий вазифаси этиб коррупцияга шарт-шароит яратувчи омилларни ўрганиш, мониторинг ва таҳлил, миллий стратегияларни ишлаб чиқиш ва бу борада умумий фаолиятни мувофиқлаштириб бориш белгиланган. Мазкур тусдаги тузилмалар Франция, Словения, Жанубий Корея каби давлатларда мавжуд. Аҳамиятлиси, ушбу мамлакатлар сўнгги йилларда коррупцияга қарши курашишда сезиларли ўсишга эришишган», – дея қайд этилган баёнотда.

    «Агентликнинг мамлакатимиздаги бошқа коррупцияга қарши курашувчи идоралардан асосий фарқи ҳам шунда. Яъни уларнинг фаолияти қанча кўп коррупцион жиноятни аниқлаганига қараб баҳоланса, Агентлик фаолияти коррупцион жиноятларнинг қанчага камайгани билан баҳоланади.

    Албатта, бунга эришиш осон эмас. Ўзи коррупцияга қарши курашиш ҳеч қачон осон бўлмаган. Уни мағлуб этишнинг аниқ формулалари ҳам мавжуд эмас. Ҳар бир давлат ўзидаги ҳолатни тўғри ташхис қўйиб, уни даволасагина натижага эришади. Ташхис хато қўйилиши, ёки яхши ишламаётган органни кесиб ташлаш билан бу иллатни даволаб бўлмайди.

    Асосийси, бугун жамиятимизда уйғонаётган коррупцияга нисбатан муросасизлик кайфиятини, журналист ва блогерлардаги коррупцияга қарши жанговар руҳни, давлат идоралари ва мансабдор шахсларидаги коррупция мамлакат келажагига ғов сифатида қарашни янада кучайтириш лозим.

    Бугун коррупцияга ҳамма қарши, уни йўқотиш кераклигини, у билан мамлакат ривожлана олмаслигини энг юқори минбардагилардан тортиб, аҳолимизнинг катта қисми, зиёли қатлам, оммавий ахборот воситалари вакиллари тушуниб етди. Энди ягона вазифа барча ҳаракатларни бирлаштириш ва душманга қарши биргаликда курашиш лозим.

    Коррупцияга қарши курашиш агентлигида мазкур жараёнларда барча саъй-ҳаракатларни бирлаштириш, мувофиқлаштириб бориш, стратегик йўналишларни белгилаш учун ваколат ҳам, қатъият ҳам мавжуд», – дея якунлани баёнот.

    Аввалроқ Андижон вилоятида «Ягона буюртмачи хизмати» ИК раҳбарига тааллуқли компания 20 миллиард сўмлик давлат буюртмаларини қабул қилгани, шунингдек, Жиззах шаҳрини манзарали дарахтлар ва гуллар билан безаш учун 2 миллиард сўм сарфлангани ва ушбу давлат харидини қўлга киритган компания вилоят ҳокими қизига тегишли экани, қолаверса, Жиззахда 292,1 миллиард сўмлик давлат буюртмаларини қўлга киритган компаниялар вилоят ҳокими ўринбосарига алоқадор бўлиши мумкинлиги тўғрисида хабар берилганди.

    Шундан сўнг Андижон вилояти прокуратураси Андижонда давлат харидларидаги «таниш-билишчилик» ҳолатларини ўрганиши ҳамда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Жиззахда вилоят ҳокимининг қизи қўлга киритган бир неча миллиардлик давлат буюртмалари бўйича текширув ўтказишини маълум қилди.

    Мавзуга доир:

    • «Манфаатлар тўқнашуви учун жавобгарликнинг ўзи йўқ». Депутат Дониёр Ғаниев ҳокимликлардаги тендерлар ҳақида
    • Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашишга муносиб ҳисса қўшган шахслар давлат мукофотига тавсия этилиши мумкин

    04.01.2021, 09:32   Изоҳ (0)   26686
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ИИВ: Ўзбекистонда 120 дан ортиқ одам пиротехника воситалари оқибатида жароҳат олган

    04.01.2021, 09:04

    Ўзбекистонда мобил қурилмаларнинг IMEI кодларини рўйхатдан ўтказиш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

    04.01.2021, 08:17

    Ўзбекистонда шифокор маоши қанча ва у билан тирикчилик қилса бўладими?

    04.01.2021, 07:49

    «Дарё» фотомухбири Мадина Нурмандан йил суратлари

    03.01.2021, 23:58

    Қатортолда калтак еган ППХ ходими фуқарога қарши ўқотар қурол ишлатмоқчи бўлди, уни муштлашувни бошлаган ЙПХ ходими тўхтатиб қолди

    03.01.2021, 23:52

    Сурхондарёда тез ёрдам хизматига 20 та Damas топширилди. Бундан ярим ой аввал Ўзбекистонда тиббиёт учун Damas сотиб олиш тўхтатилгани эълон қилинганди

    03.01.2021, 21:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Kamingo оддий велосипедни электр велосипедга айлантирадиган моторни тақдим этди

    Лайфстайл | 24 июн, 13:50

    “Арсенал” катта суммага ҳужумчи сотиб олмоқчи

    Спорт | 24 июн, 13:35

    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди

    Реклама | 24 июн, 13:30

    Смартфонда тасвирга олиниб, кинотеатрларда намойиш этилган муваффақиятли фильмлар

    Кино | 24 июн, 13:30

    Глобал исиш уйқуда нафас олишнинг тўхтаб қолишини оширмоқда — тадқиқот

    Дунё | 24 июн, 13:27

    Telegram дастурчилар учун йилига 1 млн доллар тўланадиган вакансияни эълон қилди

    Лайфстайл | 24 июн, 13:15

    Электр энергияси, газ ва сув тармоқларига ноқонуний уланиб, ўғирлаганлик учун жавобгарлик кучайтирилади

    Ўзбекистон | 24 июн, 13:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.