• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12591.71
    • RUB160.18
    • EUR14821.7
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистондаги кўзи ожиз болаларнинг муаллимлари 12 йиллик таълимни сақлаб қолишни сўраб, Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллади

    Ўзбекистонда ихтисослашган мактабларда, шу жумладан, кўзи ожиз болалар интернатларида ҳам таълим муддати 12 йилдан 11 йилга ўтказилмоқда. Аммо бу кўзи ожиз ўқувчилар таълимига салбий таъсир қилиши мумкин. Кўзи ожиз ўқувчиларга дарс берувчи муаллимлар ушбу масала юзасидан ижтимоий тармоқлар орқали Президентга мурожаат билан чиқди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Ўзбекистон Президентининг 2020 йил 13 октябрдаги қарорига асосан, 2021/2022-ўқув йилидан бошлаб ихтисослаштирилган таълим муассасаларида мажбурий умумий ўрта таълим 12 йилдан 11 йилга қисқартирилади.

    77-сонли кўзи ожиз болалар махсус мактаб интернати ўқитувчиси Оқмурод Отамуродовнинг сўзларига кўра, таълим муддати бир йилга қисқартирилиши – кўзи ожиз ўқувчиларнинг давлат таълим стандартини тўлиқ ўзлаштиришига имкон бермайди.

    Унинг айтишича, ушбу қарор орқали имконияти чекланган болаларнинг барчаси бир турга олинган, яъни классификация қилинмаган. Ваҳоланки, ногиронлар турлича бўлади: таянч ҳаракат аъзоларидаги нуқсонлар, эшитиш, кўриш ва ҳоказо.

    «Айрим турдаги ногиронларнинг ўқиш учун қобилияти етмаслиги мумкин. Лекин кўзи ожиз болалар ақлан соғлом бўлади, фақат кўрмайди холос», — дейди ўқитувчи.

    Кўриши бўйича имконияти чекланган болалар махсус мосламалар ёрдамида ёзишади. Битта приборда 18 та қатор ва бир қаторда 24 та катак бор. Ҳар бир катакда 6 та нуқта бор. Шу 6 та нуқтадан 63 та комбинация қилинади. Приборда ҳаммаси бир қаторга ёзилади. Унда юқори ва қуйи индекс деган нарса йўқ. Содда қилиб айтганда, математикада даража ва индекс ёки она тилида тагига чизиқча чизиш деган нарсалар бор, аммо кўзи ожиз болалар буни бажара олмайди.

    Умумтаълим мактабларида математика дарслиги битта китоб бўлса, кўзи ожизлар учун битта дарслик 10 та китобдан иборат бўлади. Уларда бир саҳифага сиғган нарса, бизда 3-5 бетга тўғри келади.

    Кўзи ожиз боланинг ёзиши соғломларга нисбатан 3-4 баравар, ўқиши эса 2-3 баравар секин бўлади.

    Ўқувчиларимиз 12 йил ўқиб кўпгина ютуқларга эришишган. 12-синф очилганидан кейин ўқувчиларимиз ҳаттоки республика олимпиадаларида ҳам ғолиб бўлишган.

    Ҳурматли Президент Шавкат Миромонович. Ўқувчиларимизнинг келажакда касб танлаши ва ҳаётда ўз ўрнини топиши учун кўриш бўйича имконияти чекланган болалар учун 12 йиллик таълим қолдирилишини сиздан илтимос қилиб сўраймиз.

    Оқмурод Отамуродов, 77-сонли кўзи ожиз болалар махсус мактаб интернати математика ўқитувчиси 

    https://www.facebook.com/100022974434305/videos/pcb.875636869878786/875636653212141/

    77-сонли кўзи ожиз болалар махсус мактаб интернатининг бошқа бир ўқитувчиси Баҳодир Қурбонов сенаторлар ва депутатларга мурожаат қилган.

    Ҳурматли сенатор ва депутатларимиз. Бизнинг мурожаатимизни тўғри қабул қилишингизни, иложи борича ижобий ҳал бўлишида амалий ёрдам беришингизни илтимос қиламиз.

    Биз 12-синфни кўзи ожиз ва заиф кўрувчи ўқувчиларга қайтариб берилишини сўрашимиздан мақсадимиз – болаларнинг касаллиги, уларнинг чекланган имконияти билан боғлиқ. Уларнинг орасида кўзи оғрийдиганлари ҳам бор. Соғлом бола дарсда 5-6 соат ўтирса, кўзи ожиз ўқувчиларимиз касаллиги туфайли 3-4 соатда чарчаб қолишади. Бу дегани, керак бўлган информацияларни олиши кўзи билан боғлиқ муаммо бўлгани учун озгина қийин кечади.

    Ўқитувчиларнинг шахсий манфаатини ўйлаб эмас, авваламбор ўқувчиларнинг келажагини ўйлаган ҳолда илтимос қилмоқдамиз.

    Биз кимгадир ёки кимнингдир устидан шикоят қилмаяпмиз. Кимнидир ишламаяпсан, бу ишни қилмаяпсан дейиш фикридан ҳам йироқмиз. Илтимос қилардимки, мурожаатимизни тўғри қабул қилинглар.

    Ҳурматли блогерларимиз, сиз ҳам имкон қадар мурожаатимиз тарқалишида ўз ёрдамингизни аяманг.

    Баҳодир Қурбонов, 77-сонли кўзи ожиз болалар махсус мактаб интернати ўқитувчиси

    Аввалроқ Саида Мирзиёева ихтисослаштирилган мактаб-интернатларнинг барча ўқувчилари учун акция эълон қилиб, янги йилда «Кўнгил кўзи» хайрия тадбири доирасида уч минг нафардан ортиқ кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар тиббий кўрикдан ўтказилишини маълум қилганди.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда болалар мусиқа ва санъат мактабларида кўзи ожизлар бепул ўқитилиши белгиланди

    04.01.2021, 09:56   Изоҳ (0)   30514
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Сабабни бартараф этмай, оқибатларга қарши курашиб бўлмайди». Коррупцияга қарши курашиш агентлиги давлат харидларидаги уруғ-аймоқчилик ҳолатлари юзасидан баёнот бе...

    04.01.2021, 09:32

    ИИВ: Ўзбекистонда 120 дан ортиқ одам пиротехника воситалари оқибатида жароҳат олган

    04.01.2021, 09:04

    Ўзбекистонда мобил қурилмаларнинг IMEI кодларини рўйхатдан ўтказиш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

    04.01.2021, 08:17

    Ўзбекистонда шифокор маоши қанча ва у билан тирикчилик қилса бўладими?

    04.01.2021, 07:49

    «Дарё» фотомухбири Мадина Нурмандан йил суратлари

    03.01.2021, 23:58

    Қатортолда калтак еган ППХ ходими фуқарога қарши ўқотар қурол ишлатмоқчи бўлди, уни муштлашувни бошлаган ЙПХ ходими тўхтатиб қолди

    03.01.2021, 23:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Италиялик механик дунёдаги энг тор автомобилни ишлаб чиқди (фото)

    Авто | 3 июл, 16:25

    Ўзбекистонда доллар яна пастлади

    Ўзбекистон | 3 июл, 16:14

    Тоҳир Содиқовдан Жонйгача: Хоразмдаги қовун сайлига қайси юлдузлар ташриф буюради?

    Ўзбекистон | 3 июл, 16:07

    Шавкат Мирзиёев Фузулий шаҳрига борди

    Ўзбекистон | 3 июл, 16:06

    Роналду Диогу Жота ва унинг укасининг фожиали ўлимига муносабат билдирди

    Спорт | 3 июл, 16:01

    Нодавлат олий таълим муассасаларининг фаолияти такомиллаштирилмоқда

    Ўзбекистон | 3 июл, 11:48

    Исроил ҳужумида Ғазо касалхонаси директори ва оиласи ҳалок бўлди

    Дунё | 3 июл, 15:50

    Ғазода 73 нафар фаластинлик “сабабсиз отиб ташланди”

    Дунё | 3 июл, 15:37

    Голливуднинг машҳур бўйдоғи — Леонардо Ди Каприонинг юрагини забт этган Виттория Черетти ким ўзи?

    Лайфстайл | 3 июл, 15:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.