Давоми: Шавкат Мирзиёев таътилдан қайтди. Президент 11 январь куни Жиззахдаги ҳарбий қисмга ташриф буюрди
«Давлат раҳбарининг таътили Ўзбекистон ҳудудида ўтказилиши режалаштирилган», — дейилади Президент матбуот хизмати ахборотида.
Бу Шавкат Мирзиёевнинг Президент лавозимига киришганидан бери (салкам беш йилда) иккинчи марта меҳнат таътилига чиқишидир. Бундан аввал Президент 2019 йил августида қисқа муддатли меҳнат таътилига чиққан эди.
Ўшанда бу Шавкат Мирзиёевнинг сўнгги 17 йиллик фаолиятидаги биринчи меҳнат таътили экани таъкидланган эди.
Изоҳ (0)