Фалажланган, озиб-тўзиб кетган, етти ёшида вазни етти кило бўлган Фаид Самим — Яманда 2015 йилдан бери Саудия бошлиқ коалиция ва эронпараст хусийлар ҳаракати ўртасидаги мантиқсиз уруш ва у келтириб чиқарган (аммо шу вақтгача расман тан олинмаган) оғир очарчиликнинг жабрдийдаси. У серебрал фалажлик ва тўйиб овқатланмасликдан азият чекади, оиласи унинг ҳаётини сақлаб қолиш учун пойтахт Санъогача 170 километр йўл босган ва энди ҳам саховатпешалар кўмагига муҳтож. Аҳолисининг 80 фоизи четдан келадиган инсонпарварлик ёрдамига қарам мамлакат БМТ томонидан жаҳондаги энг йирик гуманитар инқироз макони деб аталган. Коронавирус билан боғлиқ чекловлар, пул ўтказмалари ҳажмининг қисқариши, чигирткалар, сув тошқинлари ва 2020 йилда ёрдам дастурлари лозим даражада молиялаштирилмагани очарчиликни баттар кучайтирди, деб ёзади Reuters.Фото: Khaled Abdullah / ReutersМавзуга доир: Яман фожиаси. Яман инқилоби ва бугунга қадар тинчимаган ички уруш ҳақида 2021 йил учун кутилмаган иқтисодий тахминлар ва Ямандаги четда қолаётган сиёсий вазият. 2020 йил мамлакати – Малави. Жаҳон матбуоти шарҳи
Ўзбекистон Тожикистоннинг жанубида COVID-19 билан касалланганларни қабул қилиш марказини қуради 04.01.2021, 20:41
АҚШда пандемия тўловларини 2 минг долларгача ошириш рад этилганидан кейин сиёсатчиларнинг уйларига ҳужум қилишди 04.01.2021, 12:42
Изоҳ (0)