• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    АҚШда пандемия тўловларини 2 минг долларгача ошириш рад этилганидан кейин сиёсатчиларнинг уйларига ҳужум қилишди

    2 январь куни АҚШнинг Кентукки штати Луисвилл шаҳрида вандаллар Конгресс сенатидаги кўпчилик етакчиси, республикачи Митч Макконнеллнинг уйига ҳужум қилди, деб хабар бермоқда Meduza.

    Уйнинг кириш эшигига бўёқ билан «Менинг пулларим қани?» деб, деразага эса «Митч камбағалларни ўлдирмоқда» деб ёзиб кетишди.

    Mitch McConnell’s Louisville home vandalized after blocking $2000 stimulus checks.

    More: https://t.co/6DiCDKea8U pic.twitter.com/KVqZcPwS9N

    — Complex (@Complex) January 2, 2021

    Худди шундай ҳолат шу куниёқ Калифорнияда ҳам юз берди — вандаллар, ОАВлар хабарига кўра, Конгресс вакиллар палатаси спикери, демократ Нэнси Пелосининг Сан-Францискодаги уйига ҳужум қилди. Гараж эшигига «Ижарани бекор қил» ва «Биз ҳамма нарсани хоҳлаймиз» деб ёзиб, тротуарда сунъий қонга беланган чўчқа калласини қолдиришди.

    Nancy Pelosi's home vandalized with graffiti, pig head: reports https://t.co/LfihkuCHId pic.twitter.com/g9g5mVyoqK

    — New York Post (@nypost) January 2, 2021

    Кентукки губернатори Энди Бэшер Макконнеллнинг уйидаги вандализмни «номақбул» деб атади. «Биринчи тузатиш бизнинг сўз эркинлигимизни ҳимоя қилса-да, ҳар қандай сабаб асосидаги вандализм ҳам ножўя ва номақбулдир», — деб ёзди у Twitter’да.

    Ҳодисани изоҳлар экан, Митч Макконнелл «жамиятимизда вандализмга ва қўрқитиш сиёсатига ўрин йўқ» деб айтди. Нэнси Пелоси эса буни изоҳлаганича йўқ.

    Эслатиб ўтамиз, 28 декабрь куни АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси пандемия шароитида америкаликларга тўланадиган тўғридан-тўғри тўловлар миқдорини 600 дан 2000 долларгача ошириш таклифини қўллаб-қувватлади. Республикачилар томонидан назорат қилинувчи сенат бу ташаббусни рад этди, аммо бунгача у АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трамп томонидан қўллаб-қувватланган эди.

    Аввалроқ АҚШ Конгресси коронавирус тарқалиши фонида иқтисодиётни қўллаб-қувватлашга қаратилган 892 миллиард долларлик янги пакет лойиҳасини маъқуллаган эди. Пакет аксарият америкаликларга 600 доллар миқдорида тўловлар, шунингдек, ишсиз қолганларга ҳафталик 300 доллар миқдорида қўшимча тўловларни ўз ичига олган.

    Эслатиб ўтамиз, март охирида АҚШ Конгресси Сенати COVID-19 коронавирус пандемияси шароитида АҚШ компаниялари, аҳолиси ва соғлиқни сақлаш тизимини иқтисодий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги қонун лойиҳасини бир овоздан маъқуллаб, 2,2 триллион доллар миқдорида маблағ ажратган, ушбу молиялаштириш пакети мамлакат тарихидаги энг йириги бўлганди. Апрель ойида эса Конгресс иқтисодиётни қўллаб-қувватлашга яна 484 миллиард доллар ажратиш тўғрисидаги дастурни маъқуллаганди. Баҳорда тасдиқланган кўплаб чоралар муддати тез орада тугайди ва янги чора-тадбирлар пакети уларни узайтиришни назарда тутади.

    Аввалроқ АҚШ Молия вазирлиги иқтисодиётни кучайтиришга 916 миллиард доллар ажратишни таклиф қилгани, мамлакатда шатдауннинг олдини олиш учун бир кунга бюджет қабул қилингани ҳақида хабар берилган эди.

    Мавзуга доир:

    • Вакиллар палатаси америкаликларга тўғридан-тўғри тўловларни 600 доллардан 2000 долларгача оширишни ёқлаб овоз берди
    • АҚШнинг аксарият фуқароларига 600 доллардан тўлаб берилади. Бу иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш дастурининг бир қисми

    04.01.2021, 12:42   Изоҳ (0)   19135
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Нью-Йоркдан Ухангача: бутун дунё 2020 йил билан хайрлашиб, 2021 йилни қандай кутиб олди? (фото)

    04.01.2021, 11:41

    Нэнси Пелоси тўртинчи бор АҚШ вакиллар палатасини бошқарадиган бўлди

    04.01.2021, 11:10

    «Шунчаки 11 780 та овозни топишни хоҳлайман». Трамп Жоржия штати давлат котибига босим ўтказаётгани ёзилган суҳбат аудиоси эълон қилинди

    04.01.2021, 10:44

    Туннел, дронлар ва криптавалюталар. Наркокартеллар пандемия ва чегаралар ёпиқлиги шароитида қандай ишламоқда?

    04.01.2021, 08:49

    Норвегия коронавирус сабаб жорий этилган чекловларни янада кучайтирди

    04.01.2021, 07:33

    Трамп АҚШда COVID-19 билан боғлиқ аҳвол ҳақидаги маълумотларни «ҳаддан ташқари бўрттирилган» деб атади

    04.01.2021, 07:03
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити — бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим

    Реклама | 15 июл, 12:00

    Енгил жазо эвазига 60 минг доллар: Сурхондарёда адвокат қўлга олинди  

    Ўзбекистон | 15 июл, 11:56

    Иссиқ ҳавода чанқоқни тез қондирадиган табиий ичимликлар

    Маслаҳатлар | 15 июл, 11:51

    АҚШда 35 йилга қамалиши керак бўлган шифокор оқланди

    Дунё | 15 июл, 11:38

    Голливуд юлдузи Жорж Клунининг Франциядаги уйида ёнғин чиқди

    Кино | 15 июл, 11:30

    2025 йилда 100 мингдан ортиқ Россия фуқаролари Украина билан урушда ҳалок бўлган — НАТО

    Дунё | 15 июл, 11:25

    “Ўрикзор” савдо комплекси бузилмайди

    Ўзбекистон | 15 июл, 11:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.