• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    2020 йилда вафот этган маданият ва санъат соҳаси вакиллари (фото)

    2020 йил дунёдаги барча соҳалар учун синовли келди, дейиш мумкин. Шу қатори ўзбек санъати учун ҳам. Жорий йилда ўзбек санъатининг кўплаб вакиллари, устоз санъаткорлар турли хасталиклар оқибатида ёруғ оламни тарк этди.

    Аида Юнусова

    Фото: «Ўзбеккино»

    Фото: «Ўзбеккино»

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Аида Юнусова 21 январь куни 72 ёшда ҳаётдан кўз юмди. У «Ажойиб хаёлпараст», «Чинор остидаги дуэль», «Оловли йўллар», «Олтин куз», «Меҳригиё», «Зулматни тарк этиб», «Карвон», «Анор», «Биринчи йўловчилар» фильмларида суратга тушган. Актриса ўлимидан аввал оғир хасталикни бошдан кечирганди.

    Ғайбулла Ҳожиев

    Фото: «Ўзбеккино»

    Фото: «Ўзбеккино»

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ғайбулла Ҳожиев 26 февраль куни уйқусида вафот этди. 64 ёшида оламдан кўз юмган ижодкор ундан аввал оғир хасталик сабаб театрдан кетишга мажбур бўлганди.

    У «Сарбадорлар», «Соҳибқирон», «Меҳробдан чаён», «Афандининг беш хотини», «Пири коинот», «Қирол Лир» ва «Етти фарёд» каби ўнлаб спектаклларда ранг-баранг ролларни ижро этганди.

    Азим Суюн

    Фото: Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

    Фото: Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Азим Суюн 9 март куни 72 ёшида оламдан ўтди.

    У Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, Ўзбекистон Давлат матбуот қўмитаси, «Халқ сўзи», «Ўзбекистон овози» газеталарида, «Гулистон» журналида фаолият юритган.

    Ойбарчин Бакирова

    Фото: «Ўзбеккино»

    Фото: «Ўзбеккино»

    Ўзбекистон халқ артисти Ойбарчин Бакирова 20 март куни 70 ёшида оламдан ўтди.

    Актриса ўз фаолиятини 1971 йилда «Ўзбекфильм» киностудиясида бошлаган. У кўпчиликка таниш бўлган «Еттинчи жин», «Тангалик болалар», «Водиллик келин», «Армон», «Ўйин» ва «Фарзандим» каби ўнлаб фильмларда турли образларни яратган. Бундан ташқари, у ўзбек дубляж санъатининг етук намоёндаларидан бири эди.

    Нозим Аббосов

    Фото: «Ўзбеккино»

    Фото: «Ўзбеккино»

    Кинорежиссёр Нозим Аббосов 21 март куни 58 ёшида оламдан ўтди.

    Нозим Аббосов 1962 йилда таниқли режиссёр Шуҳрат Аббосов хонадонида таваллуд топган. Фаолиятини 1984 йилда постановкачи рассом сифатида бошлаган.

    У режиссёр сифатида «Феллини», «Ойдиной», «Абадият чархи», «Дилор, Дилор... дил ва ор», «Саид ва Саида» каби фильмларни суратга олган.

    Анвар Обиджон

    Фото: «Файзбоғ.уз»

    Фото: «Файзбоғ.уз»

    Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон 11 апрель куни 73 ёшида вафот этди.

    У болалар адабиётига дастлаб «Она Ер» (1974), «Баҳромнинг ҳикоялари» (1984) тўпламлари орқали шоир сифатида кириб келган. Унинг «Масхарабоз бола» (1980), «Оловжон ва унинг дўстлари» (1983), «Эй, ёруғ дунё» (1983), «Кетмагил» (1985), «Безгакшамол» (1985), «Жуда қизиқ воқеа» (1987), «Олтин юракли автобола» (1988), «Даҳшатли Мешполвон» (1990) каби шеърий, насрий китоблари чоп этилган. Кейинги йилларда «Қўнғироқли ёлғончи», «Паҳлавоннинг ўғирланиши», «Рамазон ва Гулмат ҳангомаси» (1992), «Мешполвоннинг жанглари» (1994), «Алишер ила Ҳусайн ёки уч доно ва ўғри» (1996), «Тўтиқуш», «Топсанг ҳай-ҳай…» каби қисса, песа ва шеър, достонларини ҳам эълон қилинган.

    Ҳошим Арслонов

    Фото: «Ўзбеккино»

    Фото: «Ўзбеккино»

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳошим Арслонов эса 29 май куни 64 ёшида оламдан ўтди. Фаолияти давомида турли спектакллар, фильм ва сериалларда турли ролларни ижро этган. «Уйғониш», «Марғиёна», «Отамдан қолган далалар», «Алпомиш», «Чавандоз», «Сўзсиз севги», «Динозавр қолдирган из» ва «101 рейс» кабилар шулар жумласидандир.

    Абдурайим Абдуваҳобов

    Фото: «Ўзбеккино»

    Фото: «Ўзбеккино»

    Ўзбек миллий академик драма театри актёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдурайим Абдуваҳобов 14 июль куни 57 ёшида вафот этди.

    У «Шум бола», «Суюнчи», «Муҳаббат синовлари», «18-квадрат», «Фирибгар», «Осий банда», «Пойга», «Бевалар», «Сўнгги нафасимгача», «Шайтанат», «Назира» каби фильм ва сериаллардаги ҳамда ўнлаб спектакллардаги ажойиб роллари билан томошабинлар хотирасида муҳрланиб қолди.

    Дилбар Икромова

    Фото: «Ўзбеккино»

    Фото: «Ўзбеккино»

    Ўзбекистон халқ артисти Дилбар Икромова 25 август куни ўткир пневмония оқибатида 73 ёшида вафот этди.

    У  «Келинлар қўзғолони», «Чимилдиқ», «Дев билан пакана», «Девона», «Афғон», «Ойқиз эртаги» каби жуда кўплаб фильмларда турли ролларни маҳорат билан ижро этганди.

    Маҳмуджон Тожибоев

    Фото: Маданият вазирлиги матбуот хизмати

    Фото: Маданият вазирлиги матбуот хизмати

    Ўзбекистон халқ ҳофизи Маҳмуджон Тожибоев 11 июль куни 63 ёшида вафот этди. У шоирнафас ҳофиз сифатида ижро услуби вазминлиги, лирикага мойиллиги, овоз ва чолғу мутаносиблиги билан ажралиб турган. Марҳум ижодкор Осиё, Америка, Европа ва Шимолий Африка мамлакатларида гастролларда бўлган.

    Анвар Кенжаев

    Фото: «Ўзбеккино»

    Фото: «Ўзбеккино»

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Анвар Кенжаев 18 июль куни оламдан ўтди. Актёр фаолияти давомида «Энди дадам бўйдоқ», «Сардор», «Учар отлар», «Таъзиядаги тўй», «Ада эмас, дада», «Ойдиной», «Сув ёқалаб», «Йўқолган одам» каби фильмларда роллар ижро этган.

    Шукрулло

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Ўзбекистон халқ шоири Шукрулло (Юсупов) 19 июль куни 99 ёшида вафот этди.

    Унинг «Чоллар» (1948), «Россия» (1956), «Икки қоя» (1964), «26 тонг отари» (1966), «Гул ва оташ» (1972), «Кўнгил чироғи» (1975), «Аср баҳси» (1985) каби достонлари, «Баҳор совғаси» (1962), «Юлдузлар» (1964) каби шеърий тўпламлари, «Хатарли йўл» (1962), «Табассум ўғрилари» (1964), «Тўйдан кейин томоша» (1980), «Ўғрини қароқчи урди» (1982) каби эсселари китобхонлар кўнглидан жой олган.

    Руслан Шарипов

    Фото: Маданият вазирлиги матбуот хизмати

    Фото: Маданият вазирлиги матбуот хизмати

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган хонанда Руслан Шарипов 28 июль куни 54 ёшида инсульт оқибатида вафот этди.

    Унинг ижросидаги «Яйра, Ўзбекистон», «Салом, Наврўз», «Ҳаёт», «Отажоним», «Гўзал ёр», «Тоғда ўсган қиз» каби кўплаб қўшиқлар мухлислар қалбидан жой олган. Юлдуз Усмонова билан бир нечта дуэт қўшиқ куйлаган.

    Фатҳулла Маъсудов

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатҳулла Маъсудов 30 август куни вафот этди. У коронавирусга чалинган эди.

    У 1999 йили «Шуҳрат» медалига сазовор бўлган. 2003 йили Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист унвони билан мукофотланган. 2014 йили «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланган.

    Шуҳрат Қаюмов

    Фото: «Darakchi.uz»

    Фото: «Darakchi.uz»

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Қаюмов 22 сентябрь куни 51 ёшида оламдан ўтди.

    Шуҳрат Қаюмов узоқ йиллар «Ўзбекистон» телерадиоканалида «Ассалом Ўзбекистон», «Оҳанграбо» каби кўрсатувларини тайёрлаган.

    Омон Матжон

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Омон Матжон 29 октябрга ўтар кечаси 77 ёшида Тошкент шаҳрида вафот этди.

    Омон Матжон 1943 йили Хоразм вилоятининг Гурлан туманида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатгач, Самарқанд давлат университетида таҳсил олган. 1969—2002 йиллар мобайнида Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида муҳаррир, бўлим бошлиғи, «Ёшлик» журналида бош муҳаррир, «Чўлпон» нашриётида директор бўлиб ишлаган.

    Шоирнинг энг яхши шеърлари 20 га яқин шеърий тўпламга жамланган, шунингдек, «Тўрабекахоним» насрий қиссаси ва «Нажмиддин Кубро», «Ардахива» бадиалари чоп этилган. Омон Матжон ижодида «Чўлдагилар» достон хроникаси, «Гаплашадиган вақтлар» шеърий қиссаси алоҳида ўрин эгаллайди. Шоирнинг 2000 йили «Авесто»нинг 2700 йиллигига бағишланган «Ардахива» асари чоп этилган.

    Омон Матжон қардош ва чет эл адабиётидан кўплаб намуналарни ўзбек тилига маҳорат билан ўгирган. Хусусан, Фридрих Шиллер, Шарл Бодлер каби жаҳон класциклари, Евгений Евтушенко, Расул Ҳамзатов, Шандор Петефи, Юстинас Марсинкявичюс, Берди Кербобоев, Суҳроб Тоҳир, Ибройим Юсупов сингари шоир ва адиблар ижодидан қилган таржималари эътиборга лойиқ.

    Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжон ўзбек адабиётнинг ривожи йўлидаги хизматлари учун давлат мукофотига сазовор бўлган.

    Омон Матжон қаламига мансуб «Умр ўтар, вақт ўтар» шеъри кўплаб хонандалар томонидан қўшиқ қилиб куйланган ва халқ орасида машҳурликка эришган.

    Клара Жалилова

    Фото: «Ўзбеккино»

    Фото: «Ўзбеккино»

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Клара Жалилова 20 ноябрь куни 83 ёшида оламдан ўтди.

    Актриса «Мафтунингман», «Келинлар қўзғолони», «Чинор тагидаги дуэль», «Темир хотин», «Темир эркак», «Ниқоб» каби фильмларда ўзга хос ролларни ижро этган.  Айниқса, «Мафтунингман» фильмидаги роли ўзбек халқининг юрагидан жой олган.

    Саидкарим Саидорипов

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Шум бола» фильмида Омон ролини ижро этган актёр Саидкарим Саидорипов 57 ёшида қандли диабет хасталигидан вафот  этди. У 1975 йили «Шум бола» фильмининг кастингида иштирок этиб, бош ролга тасдиқланган. Бироздан кейин режиссёр Дамир Салимов унга Омон роли ишониб топширган. Ёш ижодкор бир неча йилдан сўнг Шуҳрат Аббосовнинг «Оловли йўллар» фильмида ҳам суратга тушган. Аммо ота-онасининг қаршилиги сабаб санъатни тарк этишга қарор қилган.

    31.12.2020, 10:54   Изоҳ (0)   125926
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Афсуски, кейинги пайтларда айрим обидаларимизга зарар етказиш ҳолатлари учрамоқда — Шавкат Мирзиёев

    29.12.2020, 13:24

    Тошкентда янги Миллий академик драма театри қурилади, Тошкент халқаро кинофестивали қайта тикланади — Шавкат Мирзиёев

    29.12.2020, 13:22

    «Қорним оч ҳолда концерт берардим». Ҳамдам Собиров ҳамма «юлдуз»лар ҳам бой эмаслиги ҳақида гапирди (видео)

    26.12.2020, 13:41

    Жаҳонгир Отажонов Туркия президенти унга ўғлининг омонат гапини етказганини маълум қилди

    25.12.2020, 16:37

    Фото: Истанбулнинг машҳур Бейўғли туманидаги қадамжоларга назар

    24.12.2020, 21:59

    Румий ва Табризий учрашган жой, масжид ҳамда дунёда ошпазларга атаб қурилган илк мақбара (фото)

    22.12.2020, 23:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Аризонада 18 йилда илк бор вабодан ўлим қайд этилди

    Дунё | 13 июл, 19:45

    Эрон МАГАТЭ билан “янгича форматда” ҳамкорлик қилади

    Дунё | 13 июл, 19:27

    Санкт Петербургдаги миграция марказида фуқаролар темир панжаралар ичида ётганига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 13 июл, 18:59

    Путин 25 йил олдин президент бўлишни хоҳламаганини айтди

    Дунё | 13 июл, 18:11

    Шимолий Корея Россияга 12 млн дан ортиқ снаряд етказиб берган — ОАВ

    Дунё | 13 июл, 17:50

    Британияда 60 га яқин депутат Фаластин давлатини дарҳол тан олишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 17:30

    Марғилонда 2,5 яшар болани босиб кетган Gentra ҳайдовчисига жиноят иши қўзғатилди

    Ўзбекистон | 13 июл, 17:12

    Трамп жорий этиши кутилаётган санкциялар Россия нефтига глобал эмбарго келтириб чиқариши мумкин

    Дунё | 13 июл, 16:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.