Ўзбекистонда 2021 йилда маданият ва санъат муассасалари фаолиятини жонлантириш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга бюджетдан 420 миллиард сўм йўналтирилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида айтиб ўтди.
Жумладан, ҳудудларда 22 та театр ва маданият объекти қурилади ва реконструкция қилинади.
Тошкент шаҳрининг марказида – Миллий академик драма театри, машҳур япон архитектори Андо лойиҳаси асосида янги санъат музейи, замонавий кутубхона ҳамда Алишер Навоий номидаги халқаро ижод мактабидан иборат маданият ва маърифат мажмуасини барпо этиш бўйича амалий ишлар бошланади.Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишлаб пойтахтимиз марказида «Истиқлол» мажмуаси қад ростлайди. Илгари кўп йиллар давомида ўтказиб келинган Тошкент халқаро кинофестивали «Ипак йўли дурдонаси» Тошкент халқаро кинофестивали номи билан қайта ташкил этилади.
Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти
Изоҳ (0)