• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Румий ва Табризий учрашган жой, масжид ҳамда дунёда ошпазларга атаб қурилган илк мақбара (фото)

    «Шаби арус» тадбирларида иштирок этиш учун хорижий ва ўзбекистонлик журналистлардан иборат гуруҳлар 14–20 декабрь кунлари Туркиянинг Коня ва Истанбул шаҳарларида бўлгани ҳақида хабар берилганди. Туркия Маданият ва туризм вазирлиги томонидан уюштирилган сафар давомида оммавий ахборот воситалари вакиллари Жалолиддин Румийнинг устози Шамс Табризий масжиди ҳамда ошпаз Оташбози Валий мақбарасини ҳам бориб кўришди.

    Шамс Табризий боғи.

    Шамс Табризий боғи.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Шамс Табризий масжиди.

    Шамс Табризий масжиди.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Шамсиддин Муҳаммад Али ўғли Маликдод Табризий XIII асрнинг буюк машойихларидан бўлиб, 1185 йили Табризда руҳоний оиласида туғилган. У ҳамиша елкасига қора намат ташлаб юрар, сафарларда фақат карвонсаройларда яшарди. Табризий ҳижрий 1244 йили Коняга келади ва қандолатчилар кулбасига тушади.

    Коня шаҳрининг марказида Жалолиддин Румий ҳамда Шамс Табризийнинг учрашган жойи бор. Бу ерга махсус ҳайкал ўрнатилиб, қадамжо қилинган. Уларнинг учрашуви тарихи ҳам қисқача қайд этилган. Бошқа маълумотларга асосан 1220 йилда Румий ўз оиласи билан Кичик Осиёдаги Коня шаҳрига келади. Аввал шу ерда, кейин Ҳалаб, Дамашқ ва Бағдоддаги мадрасаларда таҳсил олади ва талабаларга сабоқ беради. Румийнинг камолот чўққисини забт этишида ўз замонасининг буюк алломаларидан бири шайх Шамс Табризий билан учрашуви жуда катта аҳамият касб этади. Бу тарихий воқеа милодий 1244 йилнинг кеч куз ойларида Коня шаҳрида содир бўлади.

    Шамс Табризий ва Жалолиддин Румий учрашган жойдаги ёдгорлик.

    Шамс Табризий ва Жалолиддин Румий учрашган жойдаги ёдгорлик.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Шамс Табризий ва Жалолиддин Румий учрашган жой.

    Шамс Табризий ва Жалолиддин Румий учрашган жой.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Алишер Навоийнинг «Насойим ул-муҳаббат» асарида Румий ва Табризий учрашувини ушбу ривоят билан боғлайди: Мавлоно Румий Коняда бир ҳовуз бўйида кўп китоб мутолаа қилиб ўтирганида Шамс Табризий бир дарвеш қиёфасида унинг ёнига келади ва «бу қандай китоблар?», деб сўрайди. Шунда мавлоно «Бу қийлу қолдир, бу билан сенинг нима ишинг бор», дея танбеҳ беради. Шунда Шамс Табризий бу китобларни ҳовузга ташлайди. Румий ғазаб ила қўзғалиб, «Нима қилиб қўйдинг, бу китобларнинг кўпчилиги отамдан менга ёдгор бўлиб қолган эди, энди уларни қандай топаман?», дея фарёд солади. Шунда Шамс Табризий ҳамма китобларни қуп-қуруқ ҳолатда сувдан чиқариб беради. Румий ҳайратланиб, «Бу не синоатдур?» дея сўрайди. Шунда Шамс Табризий «Буни завқи ҳол дерлар, бу билан сенинг не ишинг бор?«, дея жавоб қайтаради. Шундан сўнг улар ўртасида устоз-шогирдлик алоқалари юзага келади. Жалолиддин Румий Табризийдан тасаввуф, диний ва дунёвий илмларни пухта ўрганиб, маънавий жиҳатдан камолотга етган, деб қаралади. Шамс Табризийнинг вафоти санасида турли баҳслар мавжуд эди. Аммо кейинги тадқиқотлар натижаларига кўра, шайх 1248 йили оламдан ўтган ёки душманлари томонидан ўлдирилган.

    Намоз ўқаётган ташриф буюрувчи.

    Намоз ўқаётган ташриф буюрувчи.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Шамс Табризий мақбараси ва масжиди Қоратой тумани, Шамс Табризий боғида жойлашган. Мавлоно мақбарасидан 10 дақиқалик узоқликда жойлашган. Алоуддин Кайқубод тепалигининг шарқий томонидаги мақбара ва масжид бир-бирига уланиб кетган.Меъморчилик нуқтаи назаридан мақбара салжуқийларнинг анъанавий қуббасига ўхшайди. Қабр кейинроқ қурилган қўрғошинли қопқоқ билан ёпилган. Табризийнинг қабри мана шу сексия остидаги саркофагга қўйилган, деб ҳисобланади.

    Шамс Табризий мақбараси XIII асрда қурилган. 1510 йилда амир Исхоқ Абдураззоқ томонидан таъмирланиб, масжид билан бирга кенгайтирилган. Масжид майдони билан бирга, у пирамидали устки қатлам, ташқи қаватидаги саккиз бурчакли барабан ва ички шифтига эга. Айвон шаклидаги жойда турган қабр устида қалам билан безатилган Бурсанинг ёғоч аркаси кўзга ташланади. Корпуси тошдан, конуси ғиштдан қилинган қабр 1977 йилда таъмирдан чиққан.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Румий шахсига доир яна бир қадамжолардан бири — Оташбози Валий мақбараси. 

    Оташбози Валийнинг туғилган жойи ва санаси ҳақида маълумотлар йўқ. Унинг ҳақиқий исми Юсуф бин Иззиддин, деб айтилади. Румийнинг ўғли Султон Валадга хизмат қилганидан сўнг 1284 йилда, ёши 100 га яқинлашиб қолганда оламдан ўтган. Унинг ҳаёти мўъжизаларга тўла эканлиги қайд қилинган. Кунлардан бир куни Оташбози Валий даргоҳда овқат қилаётганида ўтин қолмаганини сезиб қолади. Румийнинг олдига бориб «Мавлоно, ошхонада ўтин қолмабди, нима қилай?», деб сўраганида у ҳазиллашиб «Оёғингизни қўйиб қайнатинг», дейди. Оташбози буни чинга олиб, ҳақиқатан ҳам шундай таом пиширади. Айнан шу кундан бошлаб унинг исми Оташбози дейилади.

    Оташбози Валий мақбараси.

    Оташбози Валий мақбараси.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Бошқа бир афсонада эса Оташбози Мавлононинг меҳмонига овқат пишириш учун ўтин йўқлигидан ноилож чап оёғини оловга қўйиб, ўтин ўрнида фойдаланади. Хонага кирганда Румий кўрмаслиги учун ўнг оёғининг бармоқлари билан чап оёғининг куйган жойларини яширади. Шундан сўнг ушбу ҳаракат урфга айланиб, дарвишлар шайх ёки тариқат кексалари келганида такрорлай бошлаган. Яна бир хатти-ҳаракатда ўнг қўлни чап елка устига қўяди ҳамда белни букмасдан эгилади.

    Салжуқийлар услубидаги Оташбози Валий мақбараси 1285 йилда унинг вафотидан сўнг қурилган ҳамда дунёда ошпазларга аталган ягона мақбара саналади. Ошпазлар  дарвишлар даргоҳида доим алоҳида эътиборга молик инсонлар бўлган. Даргоҳга эндигина қўшилганлар матбахтда 3 кун тери устида ўтириб дарвишлар хизматини кузатган. Муддат тугаши билан агар у ҳали ҳам фикридан қайтмаган бўлса, шайхнинг рухсати билан хизматга киришган. Даргоҳга қабул қилинмаганлар эса бу ҳақда оёқ кийимларининг ташқарига олиб чиқиб қўйилишидан хабар топишган. Яъни уларнинг қалби вайрон бўлмаслиги учун юзига айтилмаган.

    Мақбарага кириш қисми.

    Мақбарага кириш қисми.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Оташбози Валий қабри Мерам боғида, Коня ўқув-тадқиқот шифохонасининг жануби-шарқида жойлашган бўлиб, дағал ишлов берилган тош ва ғиштдан квадрат шаклда, саккиз бурчакли қопламага эга қилиб, пирамидали конус билан ўраб бунёд этилган. Икки қаватли мақбаранинг пастки қисми хотирлаш, тепа қисми дуо ўқиш жойи. Қиблага қараган дуо ўқиш қисмида «Ушбу қабр миллат ва дин қуёши, Ражаб ойининг 684 йилида вафот этган», деб ёзилган.

    22.12.2020, 23:26   Изоҳ (0)   30760
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фото: Туркиядаги Оловуддин тепалиги ва унинг атрофидаги бир неча асрлик қадамжолар

    22.12.2020, 19:55

    Ёзувчи Александр Курляндский вафот этди. У «Сеними, шошмай тур!» мультфильмининг яратувчиларидан бири ҳисобланади

    21.12.2020, 20:13

    Уй поли остидаги қабрлар, томдан кириладиган хоналар: Қадимий одамлар макони Чаталҳўюк мажмуасига саёҳат

    20.12.2020, 10:36

    «Энди артистмасман, лицензиямни ҳеч ким ололмайди». Жаҳонгир Отажонов Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга мурожаат қилди (видео)

    19.12.2020, 13:35

    Румийнинг 22-авлоди Эсен Челеби: «Ҳозирча Ўзбекистонга бориш насиб этмади, аммо бу орзумни амалга ошириш истагидаман»

    18.12.2020, 23:29

    Лувр аукцион орқали «Мона Лиза» билан ҳимоя шишасисиз «учрашув»ни сотди

    18.12.2020, 11:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Европада хавфли вирус тарқалмоқда: ўлим ҳолатлари қайд этилди 

    Дунё | 3 август, 21:15

    Трампга қарши иш олиб борган прокурорга нисбатан тергов бошланди

    Дунё | 3 август, 20:24

    Саудия Арабистони клублари Винисиус трансферидан воз кечди

    Спорт | 3 август, 19:34

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

    Ўзбекистон | 3 август, 19:29

    Россияда 14 ёшли озарбайжонлик терактда айбланди (видео)

    Дунё | 3 август, 19:15

    Sea Breeze лойиҳасининг эгаси қандай мажбуриятларни ўзига олмоқда?

    Ўзбекистон | 3 август, 18:56

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.