Тошкент вилояти Оққўрғон туманида Nexia-3 автомобили ағдарилиб кетди, дея хабар бермоқда ЙҲХББ.
Маълум қилинишича, 2020 йилнинг 27 декабрь куни соат 10:30 ларда Тошкент вилояти Оққўрғон тумани ҳудудидан ўтган Оққўрғон–Бўка автомобиль йўлининг 6-километрида ҳайдовчи, 1991 йилда туғилган Б.Ҳ. Nexia-3 русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, эҳтиётсизлиги оқибатида рул бошқарувини йўқотган ва йўлдан чиқиб кетиб, пастликка ағдарилган.
Ағдарилиш натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
Ҳодиса юзасидан Оққўрғон тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, сабабларига аниқлик киритилмоқда.
Аввалроқ Оқдарёда ортидан юк машинаси келиб урган автобус пастликка ағдарилиб кетгани, Фарғонада Nexia билан тўқнашган Tracker ёниб кетгани ҳамда Наманганда 4 нафар ўсмир сайр қилиб келиш баҳонасида Spark’ни олиб қочиб, ЙТҲга учрагани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)