Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида 26 декабрь куни юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки киши тан жароҳати олди, дея хабар бермоқда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси.
Соат тахминан 21:00 атрофида «Тошкент—Янгийўл—Оққўрғон» йўлининг 56-километрида Cobalt ҳайдовчиси С.Э. (1990 йилда туғилган) ҳайдовчи Э.А. (1997 йилда туғилган) бошқарувидаги Damas билан урилган. Тўқнашув оқибатида ёнғин келиб чиққан.
Cobalt ва Damas ҳайдовчилари тан жароҳати олиб, касалхонага ётқизилган. Ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)