• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Юнусободдаги метро қурилишида олти кишининг ўлимига сабаб бўлган авария бўйича тергов тафсилотлари маълум бўлди

    «Ўзбекистон темир йўллари» Тошкент метросининг Юнусобод йўналиши қурилишида олти кишининг ўлимига сабаб бўлган авария бўйича тергов тафсилотларини маълум қилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Маълум қилинишича, қурилиш ишларининг бажарилиши устидан назоратни сусайтиргани учун ва бўйсунувчи корхоналарда ўлим билан якунланган гуруҳли бахтсиз ҳодисани келтириб чиқаргани учун «Кўприкқурилиш» трести менежери Қудрат Исаев 22 январь куни эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

    Ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 257-моддаси (меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) 2-қисми «а» банди, 258-модда (тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми «а» банди бўйича жиноят иши қўзғатилган.

    Текширув давомида «Ўзбекистон темир йўллари»нинг «Кўприкқурилиш» трести 67-сонли кўприк қурилиш экипажи бошлиғининг ўринбосари (қурилиш учун масъул) Отабек Алимов, отряд бошлиғи Саидбек Бобожонов, қурилиш ишлари бўйича отряд бригадаси Салоҳиддин Ашуров, «Тошкент метрополитени»нинг Метрополитен линияларини қуриш дирекцияси ишлаб чиқариш бўлимининг қурилиш-монтаж ишлари катта инспектори Баҳодир Муҳаммадраҳимов 257-модданинг 2-қисми «а» ва «б» бандларида (меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш одам ўлими ва бошқа оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлиши), 258-модданинг 2-қисм алоҳида инобатга олинган белгилар мавжудлиги аниқланган.

    Бироқ улар илгари судланмаганликлари, марҳумларнинг оила аъзолари томонидан эътирозлар мавжуд эмаслиги, шунингдек, уларга берилган ижобий тавсифнома инобатга олиниб, юқорида қайд этилган шахсларга нисбатан жиноий иш тўхтатилган.

    «Юнусобод йўналишининг янги бекатларида қурилиш ишлари 2020 йил июль ойида якунланиб, жорий йилнинг август ойи охирида фойдаланишга топширилди. Ушбу йўналиш фойдаланишга топширилган кундан бошлаб ҳеч қандай камчиликлар аниқланмаган, барча бекатлар ва метро туннеллари белгиланган меъёр ва стандартларга мувофиқ ишламоқда, йўловчилар томонидан эътироз ва шикоятлар келиб тушмаган», — деб таъкидланган «Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизмати хабарида.

    Нима бўлган эди?

    2019 йил 18 декабрь куни соат 10:20 да Тошкент метрополитенининг Юнусобод линиясида қурилаётган янги бекат ҳудудида қазилган котлован ён томони ўпирилган.

    Мазкур ҳолат тинимсиз ёғингарчиликлар сабабли содир бўлган. Ўзбекистон Гидрометеорология марказининг маълумотларига кўра, 2019 йилнинг 18 декабрь куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида соат 07:40 дан 15:50 гача ёғингарчилик миқдори 12 миллиметрни ташкил этиб, шаҳарнинг қолган ҳудудларига нисбатан кўпроқ бўлган. Воқеа оқибатида қулаб тушган тупроқ массаси қурилиш ишларига жалб этилган олти нафар ишчини босиб қолган.

    Ўзбекистон Президенти фармойишига биноан тезкор равишда ҳодиса сабаблари ва оқибатларини ўрганиш, ерусти ва ерости метрополитени объектларида бундай ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида ҳукумат комиссияси ташкил этилган.

    19 декабрдаги қидирув-қутқарув ишлари натижасида юқорида қайд этилган барча ишчиларнинг жасадлари топилган.

    Компенсация тўловлари

    Қурбонларнинг оилаларига бирламчи товон пули сифатида 100 миллион сўмдан тўлаб берилган.

    Кейинчалик ҳукумат комиссияси қарори билан вафот этган 5 нафар ишчиларнинг оилаларига 261,9 миллион сўмлик, шунингдек, яна бир вафот этган ходимнинг оиласига 281 миллион сўмлик бир марталик товон пули тўланган. Ушбу бир марталик тўловлар марҳумларнинг оилаларига тўлаб берилган. Ушбу маблағлардан ташқари, уларнинг оила аъзоларига ҳар ойда қуйидаги миқдорларда ойлик компенсациялар тўлаб борилмоқда:

    • марҳум Диёров Анварнинг турмуш ўртоғи, бир ўғли ва икки қизига — 727,6 минг сўмдан;
    • марҳум Абдуллаев Давроннинг пенсионер онасига — 1212,68 минг сўмдан ортиқ;
    • марҳум Абдуллаев Ойбекнинг пенсионер ота ва онасига, шунингдек, ўғли ва қизига — 606,34 минг сўмдан;
    • марҳум Равшанов Жонибекнинг нафақахўр отаси ва онаси, қизи ҳамда турмуш ўртоғига —519,72 минг сўмдан;
    • марҳум Каримов Зариф Тўлқиновичнинг уч қизи, бир ўғли ва турмуш ўртоғига — 650,6 минг сўмдан.
    Товон пуллари болалар учун 16 ёшгача ва қурбонларнинг турмуш ўртоқларига уларнинг энг кичкина болалари 3 ёшга тўлгунига қадар тўланади. Ота-оналарига эса умрининг охиригача тўланади. Вафот этган Раҳматов Ихтиёрнинг 4 кишидан иборат оиласида меҳнатга лаёқатли бўлмаганлар аниқланмаган ва оила аъзоларига компенсация тўлаш Ўзбекистон қонунчилигига биноан тўланмайди.

    Маълумот учун, экспертиза хулосасига кўра, метро бекати туннелининг темир-бетон конструкцияси қулаб тушганига туннелни очиқ усулда ковлашда техник хавфсизлик қоидаларининг бузилганлиги ва қурилиш ишларининг сифатсиз бажарилганлиги сабаб бўлган. Бу масъул шахсларнинг жараённи етарлича назорат қилмаганлиги натижасида содир бўлган.

    Айнан шу фожиадан сўнг Юнусободдаги метронинг янги бекатлари очилиши 2019 йил охиридан 2020 йил Наврўзига қолдирилганди, Президент Шавкат Мирзиёев эса 2020 йилда ўтказилган илк йиғилишларнинг бирида қурилиш соҳасида меҳнат муҳофазасини кучайтириш бўйича кўрсатма берди.

    Мавзуга доир:

    • Юнусободдаги метро қурилишида олти кишининг ўлимига сабаб бўлган авария учун ҳеч ким жазоланмаган. Жиноят иши 2020 йил мартида тугатилган
    • Тошкентда бир йил аввал метро қурилишидаги авария оқибатида олти йигит ҳалок бўлганди. Уларнинг ҳам ўз орзу-ниятлари бор эди

    28.12.2020, 23:12   Изоҳ (0)   28728
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент метрополитенидаги поездларнинг ҳаракатланиш орасидаги вақт қисқаради. Россиядан яна 10 та замонавий таркиб харид қилиниши кутилмоқда

    28.12.2020, 22:41

    Коронавирус оқибатида вафот этган Тошкент ИИББ ходими Аълохон Шомаҳмудовнинг оиласига «Жасорат» медали топширилди

    28.12.2020, 22:25

    Наманганда ҳам ичимлик суви ва канализация хизмати нархи оширилади

    28.12.2020, 22:10

    Самарқанд ИИБ вилоятдаги корхоналарни байрам корпоративларини ўтказмаслик бўйича огоҳлантирди

    28.12.2020, 21:41

    Тошкент метросининг Чилонзор йўналишини ТТЗ мавзесигача узайтириш режалаштирилмоқда

    28.12.2020, 20:55

    2021 йилда Тошкентдаги янги туманнинг харажатлари даромадидан 4 бараварга ошиб кетади

    28.12.2020, 20:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Гарвард университети яҳудий талабаларнинг фуқаролик ҳуқуқларини бузган — Оқ уй

    Дунё | 1 июл, 17:05

    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда

    Реклама | 1 июл, 16:30

    Пеп Гвардиола ёзда “Манчестер Сити”ни тарк этиши мумкин бўлган футболчилар ҳақида гапирди

    Спорт | 1 июл, 16:59

    Фарғонадаги портлаш: айбдорларга ҳукм ўқилди, қурбонлар оиласига товон пуллари белгиланди

    Ўзбекистон | 1 июл, 16:54

    Дунёда илк бор барча босқичлари тўлиқ сунъий интеллект ёрдамида яратилган мультсериал тақдим этилди

    Кино | 1 июл, 16:50

    Хивада биринчи Ўзбекистон—Озарбайжон парламентлараро форуми ўтказилмоқда (фото)

    Ўзбекистон | 1 июл, 16:40

    Жефф Безоснинг “аср тўйи” Италия бюджетига 1 млрд доллардан ортиқ даромад келтирди

    Шоу-бизнес | 1 июл, 16:35

    Июнь ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари сезиларли пасайди

    Ўзбекистон | 1 июл, 16:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.