Чилонзор метро йўналишини Буюк Ипак йўли бекатидан ТТЗ мавзесигача ерусти метро линияси билан узайтириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда «O‘zbekiston 24» телеканалидаги «Таҳлилнома» дастурида маълум қилинди, деб ёзмоқда Spot.
«Бу пойтахтга Чирчиқ, Ғазалкент, Қибрай ва вилоятнинг бошқа шаҳарларидан келадиган Тошкент вилояти аҳолиси учун қўшимча қулайликлар яратади», — деган пойтахт транспорт бошқармаси бошлиғи Анвар Жўраев.
2021 йилда Қўйлиқ бекатидан Қипчоқ бекатигача қурилиш ишларини якунлаш режалаштирилган бўлиб, бу йўналишларни бирлаштириш имконини беради.
2022 йилда ТТЗ томонга қараб бир нечта бекатлар қуриш режалаштирилмоқда.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, бугунги кунда пойтахтда аҳолининг атиги 33 фоизи жамоат транспортидан фойдаланади, ривожланган шаҳарларда бу кўрсаткич 60-70 фоизни ташкил қилади. Қурувчиларнинг айтишича, янги метро бекатлари қурилиши аҳолини метро хизматлари билан қамраб олиш даражасини ошириш имконини беради.
Янги метро бекатларнинг очилиши жамоат транспортининг 56 та йўналишини оптималлаштиришга, 170 минг кишига транспорт хизматини яхшилашга имкон берди ва йўлга сарфланадиган вақтни 15-20 дақиқага камайтирди.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентда 2020 йил Мустақиллик байрами арафасида Тошкент ерусти метросининг биринчи босқичи («Дўстлик-2» — «Қўйлиқ» оралиғи) ва «Юнусобод» йўналишида иккита янги станция фойдаланишга топширилган эди.
26 декабрь куни унинг яна бир муҳим бўғини – Сергели йўналиши ишга туширилди. Ушбу йўналиш бекатларидан метрога чиқиш 1 январгача бепул бўлади.
Мавзуга доир: Тошкентдаги ерусти ҳалқа метроси фаолияти — суратларда
Изоҳ (0)