Тошкентнинг Фарғона йўли кўчасининг бир қисмида таъмирлаш ишлари олиб борилади, дея хабар қилмоқда «Тошшаҳартрансхизмат».
Маълум қилинишича, таъмирлаш ишлари сабаб 2020 йил 31 декабрга қадар Фарғона йўли кўчасининг Ёнғин-қутқарув қисми («Ўзбек қоғози» ОАЖ) яқини ҳаракатланиш учун ёпилади. Шу муносабат билан 12, 26, 37, 68, 81, 93-сонли автобус йўналишлари суратдаги кўчалардан ҳаракатини давом эттиради.
Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўралган.
Аввалроқ Тошкентдаги баъзи автобус йўналишларига ўзгартиришлар киритилиб, янгилари ташкил этилгани, Тошкентнинг 3 та йўналишида тезюрар автобуслар хизмати йўлга қўйилиши ҳамда «Тошшаҳартрансхизмат» ходимлари сони оптималлаштирилиб, ҳайдовчилар маоши оширилиши ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)