Тошкентнинг Олмазор туманида амакисининг паспортини ёқиб юборган 28 ёшли фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, 45 ёшли эркак Равшанбек Т. туман ички ишлар органларига мурожаат қилиб, 21 ноябрь куни 28 ёшли жияни Санжар Т. жанжал оқибатида унинг паспортини газ плитасида ёқиб юборганини айтган.
Мазкур факт асосида Жиноят кодексининг 227 моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш) бўйича жиноий иш қўзғатилган.
Изоҳ (0)