Навоий вилоятида поезд яқинлашаётгани сабабли ёпилаётган темир йўл кесишмасидан ўтиб кетишга уринган Cobalt автомобили кесишманинг кўтарилувчи темир мосламасига урилиб ёниб кетди. Бу ҳақда «Севимли» телеканалининг «Замон» ахборот дастури хабар берди.
Вилоятнинг «Қизилтепа» ва «Қуйимозор» темир йўл бекатлари оралиғида жойлашган йўл кесишмаси ёпилаётган вақтда 28 ёшли ҳайдовчи Cobalt автомобилида мазкур кесишмадан ўтиб кетмоқчи бўлган. Тўхташ ишорасига амал қилмаган ҳайдовчи автомобилда кесишманинг кўтарилувчи темир мосламасига бориб урилган. Натижада машина ёниб кетган.
Изоҳ (0)