• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сардоба тўғонининг ёрилиши бўйича суд иши бошланди. Иш давлат сирлари билан боғлиқ бўлгани учун ёпиқ тартибда кўрилади

    Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати 21 декабрь куни Сардоба сув омборидаги авария билан боғлиқ жиноят ишини кўриб чиқишни бошлади. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати жараён бошланганидан тўрт кун ўтиб, 25 декабрда маълум қилди.

    Хабар беришларича, иш бўйича «Ўзбекистон темир йўллари» компаниясининг «Гидротехник иншоотлар қуриш дирекцияси» бошлиғи лавозимида ишлаган М.Ҳолматов ва бошқалар — жами 17 киши судланмоқда. Олий суд матбуот хизматининг алоҳида қайд этишича, «ушбу жиноят иши бевосита давлат сирлари билан боғлиқ бўлганлиги сабабли Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси 1-қисми талабларига мувофиқ ёпиқ тарзда кўрилаяпти».

    Судланувчилар Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 203-моддаси (сув ёки сув ҳавзаларидан фойдаланиш шартларини бузиш), 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш), 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш), 209-моддасида (мансаб сохтакорлиги) ва 258-моддаси (тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

    «Суд жараёни давом этмоқда. Ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича алоҳида баёнот берилади», — дейилади Олий суд ахборотида.

    2020 йилнинг 1 май куни Сирдарё вилоятида жойлашган Сардоба сув омборида тўғон ўпирилиши юз берди (тўғон 2010—2017 йилларда 1,2 триллион сўм эвазига қурилган). Ҳодиса оқибатида вилоятнинг Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларидаги, шунингдек, Қозоғистоннинг Мақтаарал туманидаги аҳоли пунктлари ва экинларга зарар етди, бинолар, йўллар, коммуникациялар вайрон бўлди. Ҳодиса оқибатида, сўнгги маълумотларга кўра, олти киши ҳалок бўлган, 90 мингга яқин аҳоли эвакуация қилинган.

    Сардоба сув омбори тўғони ўпирилиши оқибатида юз берган сув тошқини ювиб кетган йўл, 2020 йил, май.

    Сардоба сув омбори тўғони ўпирилиши оқибатида юз берган сув тошқини ювиб кетган йўл, 2020 йил, май.
    Фото: Шуҳрат Латипов / «Gazeta.uz»

    Дастлаб ҳодисага кучли ёмғир ва шамол сабаб бўлгани ҳақида тахминлар илгари сурилди, бироқ кейинроқ воқеа юз бериши арафасида кучли шамол ва ёғингарчилик кузатилмагани, ҳодисага лойиҳа ҳужжатларидаги, қурилишдаги ва эксплуатациядаги хато ва камчиликлар сабаб бўлгани маълум қилинди. Бош прокуратуранинг июль ойи охиридаги баёнотида иш бўйича қамоққа олинганини эълон қилди, кейинроқ октябрь ойида ишга 17 киши гумонланувчи сифатида жалб этилгани маълум бўлди.

    Мавзуга доир:

    • Зоологлар кўрсичқон ва тулкиларнинг Сардоба тўғонининг емирилишига таъсирини ўрганди
    • Сардоба лаққалари

    Шавкат Мирзиёев Сардоба сув омбори тўғонининг бузилган жойида, 2020 йил 2 май.

    Шавкат Мирзиёев Сардоба сув омбори тўғонининг бузилган жойида, 2020 йил 2 май.
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Президент фожиадан беш кун ўтиб қилган чиқишида ҳодиса тергови бўйича «ҳеч қандай ортиқча гап-сўзларга ва миш-мишларга ўрин бўлмаслиги лозим»лигини таъкидлаган эди. «Менинг топшириғимга кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан сув тошқини билан боғлиқ воқеа юзасидан объектив, холис ва кенг қамровли тергов ҳаракатлари бошланган. Халқимизни ишонтириб айтаман — тергов якунлари бўйича барча айбдорлар, ким бўлиши ва эгаллаб турган лавозимидан қатъи назар, қонун олдида жавоб беради», — деганди ўшанда давлат раҳбари.

    Мавзуга доир: 

    • «Сардоба фалокатининг барча айбдорлари, ким бўлишидан қатъи назар, жавоб беради» — Шавкат Мирзиёев
    • Шавкат Мирзиёев Сардоба фожиасидан жабрланган одамлар билан учрашди

    25.12.2020, 15:50   Изоҳ (0)   35113
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хоразмда мансабдорлар ўнлаб объектларни тендерсиз бериб юборгани аниқланди. Уларнинг бошқа жиноятлари бўйича ҳам тергов бошланди

    25.12.2020, 15:41

    Ўзбекистон ЖССТ тан олган вакциналарни харид қилади – Нурмат Отабеков

    25.12.2020, 14:41

    «Мактаблар очилиши беморлар сони кўпайишига олиб келмади» — Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари

    25.12.2020, 14:40

    Олий таълим вазири ўринбосари: «ОТМ талабалари ўртасида касалланиш ҳолатлари деярли аниқланмаяпти»

    25.12.2020, 14:26

    Ўзбекистонда коррупция ҳолати ҳақида хабар берган шахслар тўғрисидаги маълумотлар давлат сирини ташкил этиши белгилаб қўйилади

    25.12.2020, 14:14

    Тошкент ва айрим вилоятларда 26 декабрь куни ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин

    25.12.2020, 13:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва ёъловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.