• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон ЖССТ тан олган вакциналарни харид қилади – Нурмат Отабеков

    Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори Нурмат Отабеков Халқаро пресс клуб сессиясида Ўзбекистон сотиб оладиган вакцина ва ундан биринчи навбатда кимлар эмланиши ҳақида маълум қилди.

     

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Биз аниқ биламиз, ҳозир дунёда вакцина ишлаб чиқариш иштиёқида бўлган давлатлар жуда ҳам кўп. Биздаги маълумотларга кўра, ҳозир 9 та вакцина учинчи клиник синов жараёнини бошдан кечиряпти. 25 та вакцина иккинчи, биринчи клиник синовда. 154 та вакцина клиник синовгача бўлган синовлардан ўтяпти.

    Ўзбекистон Республикаси ҳам Хитойда ишлаб чиқарилган 2 та вакцинанинг, Россияда ва Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган вакциналар синовининг учинчи клиник фазасида иштирок этишга жалб қилинган.

    Биринчидан, бу каби синовларда иштирок этиш бу Ўзбекистон тиббиётини ва унинг илмини тан олиш ҳамда уни эътироф этиш билан баҳоланиши керак. Ҳамма давлатлар ҳам 3-клиник фаза синовларига жалб қилинмайди.

    Ҳозирги вақтда Хитойнинг 5 минг доза вакцинаси ва Россиянинг 100 доза вакцинаси олиб келинган. Лекин ҳозирги пайтда Хитой вакцинасининг Ўзбекистонда учинчи клиник синовлари бошланди. Ўзбекистонда ҳам айнан мана шу вакциналарнинг клиник синови Инновацияларни ривожлантириш вазири бошчилигида вазирлик ходимларини эмлашдан бошланган. Ҳозир бу жараён давом этяпти.

    Бундан ташқари, Россиядан вакциналар етиб келган. Биз бу вакциналарнинг иккинчи клиник синовлардан ўтгани тўғрисидаги ҳужжатларни кутяпмиз. Ҳадемай у ҳужжатлар келади. Албатта, уни кўриб чиқамиз.

    Вакцина ишлаб чиқариш жараёни доим мураккаб бўлган. Бир неча ўн йилларни талаб қилган вакциналар ҳам бор. Шундай экан, биз вакциналарни бу каби синовлардан ўтказиш, амалиётга киритиш тартибига юзаки қарашимиз керак эмас», – дейди Нурмат Отабеков.

    Нурмат Отабековнинг таъкидлашича, ҳар битта кўнгилли махсус тиббий кўрикдан ўтказиляпти. Унга кўра, кўнгиллилар коронавирус касаллигига чалинмаган бўлиши керак. Ушбу касаллик билан касалланиб, соғайган бўлиши керак эмас. Уларда қон касалликлари, иммун танқислиги касалликлари, онкологик касалликлар, ҳомиладорлик бўлмаслиги кераклигини маълум қилинган.

    Мавзуга доир:

    • «Вакцинани қабул қилишда менда ҳеч қандай қўрқув бўлмади». Ўзбекистонда Хитой вакцинаси кўнгиллиларда синалмоқда
    • Ўзбекистон Ҳиндистоннинг коронавирус вакцинаси ишлаб чиқарувчи компаниялари билан музокаралар олиб бормоқда
    Шу билан бирга, Нурмат Отабеков Ўзбекистон фақат Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тан олган вакцинани харид қилишини айтди ва биринчи навбатда кимлар эмланиши ҳақида маълумот берди.

    «Қайси вакцинани харид қиламиз? Албатта, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тан олган ва самарадорлиги исботланган вакциналар Ўзбекистон томонидан харид қилинади. Харид қилинишидан аввал тендер ўтказилади. Қайси вакцина сифатли бўлса, самарадор деб баҳоланган бўлса, ўша вакцина харид қилинади.

    Лекин бир нарсани мен аниқ биламан, Ўзбекистон ҳудудида коронавирус касаллиги вакцинаси агар олиб келинадиган бўлса, биринчидан, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли эмланади. Хавф ости гуруҳига мансуб аҳоли эмланади. Албатта, биринчи уларнинг ҳимоясини таъминлаш бўйича ишлар амалга оширилади.

    Энди бу клиник синовларга тааллуқли қисми бўладиган бўлса, яна бир жиҳатга эътибор қаратмоқчиман. Дунёда Вакцина ва иммунизация глобал альянси бор. Ҳозир ўша альянс қошида COVAX деган ташкилот ташкил этилган. Бу ташкилотга Ўзбекистон ҳам буюртма берган. Ўйлайманки, Ўзбекистон Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тан олган вакцинани биринчилар қаторида олади ва уни тегишли аҳоли қатламига эмлаш ишларини амалга оширади.

    Шу пайтгача, Ўзбекистонда 13 турдаги бошқарилувчи касалликларга қарши эмлаш бор. Улар эмлаш календарига киритилган. Эмлаш календарига киритилган ҳар бир вакцина давлат ҳисобидан аҳолининг тегишли қатламига тегишли оралиқда бепул амалга оширилади. Келгусида ҳам ўйлаймизки, коронавирусга қарши вакцина айнан шу давлат томонидан кафолатланган аҳоли қатламига бепул, ташкилот ва муассасалар ўз ташаббуси билан эмлаш иштиёқида бўлса, пуллик асосида бўлиши мумкин.

    Энг асосийси, биз Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тан олган вакцинани кўришимиз ва уни бошқа вакциналар билан солиштириш имкониятига эга бўлишимиз керак», – дейди Нурмат Отабеков.

    Мавзуга доир: Тошкентда ҳозирга қадар Хитой вакцинаси билан 226 киши эмланди. Инновацион ривожланиш вазирлиги вакцина синовлари 14 ой давом этишини маълум қилди

    Аввалроқ Ўзбекистонда 25 декабрдан карантин кучайиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирилгани ҳамда Азиз Абдуҳакимов америкаликларни муваффақиятли вакцина яратгани билан табриклагани ҳақида хабар берилганди.

    25.12.2020, 14:41   Изоҳ (0)   12709
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Мактаблар очилиши беморлар сони кўпайишига олиб келмади» — Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари

    25.12.2020, 14:40

    Олий таълим вазири ўринбосари: «ОТМ талабалари ўртасида касалланиш ҳолатлари деярли аниқланмаяпти»

    25.12.2020, 14:26

    Ўзбекистонда коррупция ҳолати ҳақида хабар берган шахслар тўғрисидаги маълумотлар давлат сирини ташкил этиши белгилаб қўйилади

    25.12.2020, 14:14

    Тошкент ва айрим вилоятларда 26 декабрь куни ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин

    25.12.2020, 13:39

    Ўзбекистонда пандемия шароитида камбағаллик кўрсаткичи яна 1,5 бараварга ортгани маълум қилинди

    25.12.2020, 13:25

    Гулистондаги гумбурлашлар сабаби аниқланди

    25.12.2020, 12:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ан-Насср” Роналдунинг тавсияси билан Фернандешни сотиб олмоқчи

    Спорт | 3 август, 13:55

    Ўзбекистонда айрим боғча болалари учун ҳар ой 618 минг сўмдан берилади

    Ўзбекистон | 3 август, 13:29

    БАА Мисрдан ярим миллиондан ортиқ ғазоликни таъминлаш учун етадиган сув қувури тортиб келади

    Дунё | 3 август, 12:55

    UNICEF: Ғазода ҳар учинчи одам кунларни очлик билан ўтказади, болалар эса ҳалок бўлиш хавфи остида

    Дунё | 3 август, 12:09

    Болалар ертўлада яширилган: Тошкентда ноқонуний диний таълим берилган хонадонлар аниқланди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 11:42

    Россия Покровскни қуршаб олишга уринмоқда – Британия разведкаси

    Дунё | 3 август, 11:30

    Путин полицияга банк ҳисобларини суд қарорисиз музлатиш ваколатини берди 

    Дунё | 3 август, 10:55

    Тошкентдаги Mangal fest’да бир гуруҳ кишилар ўзаро дўппослашди

    Ўзбекистон | 3 август, 10:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.