Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида бир суткада 16 соатгача электр энергияси таъминоти ўчирилаётгани ҳақида хабар берилганди. 25 декабрь куни Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари матбуот хизмати ушбу ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Таъкидланишича, ягона энергетика тизимида қувват танқислиги ҳолатлари юзага келганлиги сабабли ягона энергетика тизимида турғун иш режимини сақлаш, содир бўлиши мумкин бўлган аварияларнинг олдини олиш мақсадида Миллий электр тармоқларига қарашли диспетчерлик хизматлари томонидан юқори кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқларида электр энергиясини чеклаш ҳолатлари кузатилмоқда.

Бунинг оқибатида вилоятидаги айрим истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлаш имкони бўлмаяпти.

«Яккабоғ-1, Яккабоғ-2, Шаҳрисабз юқори кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқларини Миллий электр тармоқларига қарашли диспетчерлик хизматлари томонидан чеклашга ўчирилиши ёки аварияга қарши автоматика тизимларини ишга тушиши оқибатида Чироқчи тумани электр таъминотида чекловлар юзага келган.

Электр таъминотида чекловлар кузатилаётгани ва унинг сабаблари юзасидан Энергетика вазирлиги ва бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан ОАВ орқали тегишли изоҳлар берилган. Шундай бўлса-да, электр таъминоти бўйича билдирилаётган эътироз ва норозиликларни бартараф этиш мақсадида Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари томонидан вилоятимизга ўрнатилаётган электр энергияси етказиб бериш лимитларини оширишга амалий ёрдам сўраб мутасадди ташкилотларга мурожаат этиб келинмоқда», – дейилади Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари ахборот хизмати хабарида.

Аввалроқ Чироқчида аҳоли эътирозига сабаб бўлган яроқсиз симёғочлар янгисига алмаштирилгани, «свет» ўчиб қолгани сабабли Олий суд мажлиси бошқа кунга қолдирилгани ҳамда Қарши шаҳрининг айрим ҳудудлари олти соатлаб электрсиз қолгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар